ك ش ف
К-ш-ф
Инсоннинг юзидаги ёки бошқа жойидаги кийимини очиш ҳолатида كَشَفْتُ الثَّوْبَ عَنِ اْلوَجْهِ وَغَيْرِهِ дейилади. Худди шу маънода كَشَفَ غَمُّهُ ғами (қайғуси) тарқалди, дейилади. Аллоҳ буюради: وَإِنْ يَمْسَسْكَ اللَّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ Аллоҳ сенга бирор зарар етказса, уни Ундан бошқа кетказувчи йўқ (6/Анъом 17); بَلْ إِيَّاهُ تَدْعُونَ فَيَكْشِفُ مَا تَدْعُونَ إِلَيْهِ إِنْ شَاءَ وَتَنْسَوْنَ مَا تُشْرِكُونَ Йўқ, фақат Унинг Ўзигагина илтижо қиласизлар. У Зот хоҳласа, кетказилишини сўраган балони даф қилади ва ўшанда ширк келтирган нарсаларингизни унутасизлар (6/Анъом 41); لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَاءَكَ Сен буларнинг барчасидан бехабар эдинг. Биз сенинг улар ҳақидаги пардангни очиб юбордик (50/Қоф 22); أَمَّنْ يُجِيبُ الْمُضْطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَيَكْشِفُ السُّوءَ وَيَجْعَلُكُمْ خُلَفَاءَ اْلأَرْض (Улар яхшироқми) ёки ночор одам Уни чақирган пайтда дуосини ижобат қиладиган ва ёмонликни кетказадиган, сизларни Ер юзининг ўринбосарлари қиладиган Зот яхшироқми? (27/Намл 62).
يَوْمَ يُكْشَفُ عَنْ سَاقٍ وَيُدْعَوْنَ إِلَى السُّجُودِ فَلاَ يَسْتَطِيعُونَ Болдирлар очиладиган ва саждага чақириладиган кундир ўша кун, аммо кучлари етмайди (68/Қалам 42) оятида келган тегишли қисм, дейиладики, унинг асли قَامَتِ الَحَرْبُ عَلَى سَاقٍ Уруш оёққа турди, деган иборадан олингандир ва бу эса бутун шиддати билан юзага чиқди деганидир. Баъзилар эса, унинг асли تَذْمِيرُ النَّاقَةِ иборасидан олингандир, дейишади. Бу эса, бир кишининг туғаётган туянинг қорнидан боласини чиқариши маъносини англатади. Бундай ҳолатларда, كُشِفَ عَنِ السَّاقِ оёқ кўринди, дейилади.