ك و ن
К-в-н
كَانَ ўтган замонни билдирувчи феълдир. Аллоҳ таолонинг кўпгина сифатларида уларнинг азалий эканини билдиради. Аллоҳ буюради: وَكَانَ اللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمًا Аллоҳ ҳар нарсани мукаммал билгувчидир (33/Аҳзоб 40); وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرًا Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир (33/Аҳзоб 27).
Бирор нарсанинг жинси/тури баён этилаётганда, унинг бирор васфи/хусусияти ҳақида ишлатиладиган ва унда мавжуд бўлган сифатга боғлиқ ҳолда келадиган كَانَ феъли эса, бу сифат сўз юритилаётган нарсада ҳамиша мавжуд эканига ва жуда кам вақт/ҳолларда ундан ажралишига диққат тортади. Масалан, Аллоҳ таоло инсон ҳақида: وَكَانَ الْإِنْسَانُ كَفُورًا Аслида, инсон жуда ношукрдир (17/Исро 67); وَكَانَ الْإِنْسَانُ قَتُورًا Дарҳақиқат, инсон жуда бахилдир (17/Исро 100); وَكَانَ الْإِنْسَانُ أَكْثَرَ شَيْءٍ جَدَلاً Инсон эса ҳар нарсадан кўра жуда тортишувчидир (18/Каҳф 54) деб буюради.
Бу оятларда қайд этилган инсон сифатлари, уларнинг инсонда доимий равишда мавжудлигига ва жуда кам ҳолларда/вақтларда ундан ажралишига диққат тортмоқда.
Шайтон ҳақида келган таърифлар ҳам шундайдир. Қуйидаги оятлар ҳам унинг баъзи сифатларига ишора қилмоқда: وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنْسَانِ خَذُولاً Шайтон инсонни ёлғиз ва ёрдамсиз ташлаб кетмоқдадир (25/Фурқон 29); وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا Шайтон эса Роббисига нисбатан жуда ношукрдир (17/Исро 27).
Бу كَانَ феъли, агар ўтган замон шаклида ишлатилса, бу ҳолда сўз юритилаётган нарса кўрсатилган сифатлар устида қолган ҳам бўлиши мумкин; кейинчалик ўзгарган ҳам бўлиши мумкин. Биринчисини ҳозиргина келтирдик. Иккинчисига мисол эса қуйидаги жумладир: كَانَ فُلاَنٌ كَذَا ثُمَّ صَارَ كَذَا Фалон одам илгари шундай эди, энди шундай бўлди.
كَانَ феъли ишлатилган бу ўтган замоннинг жуда илгари ўтган бўлиши билан бу كَانَ феъли ишлатилаётган вақтдан сал аввал содир бўлган бўлиши ўртасида фарқ йўқ. كَانَ فِي أَوَّلِ مَا أَوْجَدَ اللهُ تَعَالَى Аллоҳ таоло дастлаб яратган нарсалар орасида мана шу бор эди. كَانَ آدَمُ كَذَا Ҳазрати Одам шундай-шундай эди, дейиш билан كَانَ زَيْدٌ هَهُنَا Зайд ҳозиргина шу ерда эди, дейиш ўртасида كَانَ феълининг ишлатилиши жиҳатидан фарқ йўқ. Бири жуда эски воқеа, бошқаси эса сал олдин содир бўлган воқеа бўлиши ўртасида бу феълнинг ишлатилиши жиҳатидан фарқ йўқ.
Шунинг учун Аллоҳ таолонинг: فَأَشَارَتْ إِلَيْهِ قَالُوا كَيْفَ نُكَلِّمُ مَنْ كَانَ فِي الْمَهْدِ صَبِيًّا Шунда Марям болага ишора қилди. Улар: “Бешикдаги бир гўдак билан қандай гаплашамиз?” – дедилар (19/Марям 29). Бу ерда كَانَ билан Ҳазрати Исо ва сал олдин кўрилган ҳолига/аҳволига ишора қилинган. Бу ҳолга ишорадир, деганларнинг сўзлари эса изчил эмас. Чунки бу, илгари ўтган бир воқеага ишорадир. Лекин бу вақт, уларнинг бу сўзларни айтган вақтларига яқиндир.
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши умматсиз. (3/Оли Имрон 110) оятига келсак, бу ерда келган كُنْتُم феълининг маъноси мавқеингиз шудир, деган маънода эканлиги айтилган бўлса-да, бу изчил фикр эмас. Балки бу, Аллоҳ таолонинг тақдири ва ҳукмида шундай эдингиз, деганидир.
وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ Агар қарздор ночорликда бўлса, унга тўлаш имкони туғилгунча муддат беринг. (2/Бақара 280) ояти эса, айтилишича, унинг маъноси: Ҳосил бўлди ва рўй берди, деганидир. Баъзи одамлар كَوْن тушунчасини бир жавҳарнинг ўзидан пастроқ жавҳарга айланиши маъносида ишлатадилар. Каломчиларнинг кўпчилиги эса уни йўқдан бор қилиш (яратиш) маъносида ишлатадилар.
كَيْنُونَة баъзи тилшунос мутахассисларга кўра, فَعْلُولَة вазнида бўлган сўздир. Асли эса كَوْنُونَة шаклидадир. Ишлатишда вов ҳарфини заммали ишлатишни ёқтирмаганлари учун, уни шундай ўзгартирганлар.
Сибавайҳга кўра эса, كَيْنُونَة сўзи فَيْعِلُولَة вазнидадир. Сўнг булар бир-бирига қўшилиб, كَيِّنُونَة бўлган. Бу худди مَيِّت сўзининг مَيْت шаклида ёзилиши кабидир. Бу مَيِّت сўзининг ҳам асли مَيْوِت тарзида келади. Араблар аслига қараб, худди مَيِّت сўзидаги каби уни كَيِّنُونَة шаклида талаффуз қилмайдилар.
Жой, мақом, аҳамият, ҳолат маъноларида ишлатиладиган مَكَان сўзига келсак, унинг асли كَانَ يَكُونُ феълидандир. Тилларида бу кўп ишлатила бошлагач, бошидаги мим ҳарфи сўзнинг аслидан деб ўйланган. Ўшанда унинг ўрнига تَمَكَّنَ феъли ишлатилган. Бу худди камбағал, бечора маъносини англатувчи مِسْكِين сўзи ўрнига تَمَسْكَنَ феълининг ишлатилиши кабидир.
اِسْتَكَانَ فُلاَنٌ фалон одам бўйин эгди, итоат этди, мулойимлашди ибораси эса, бўйин эггани сабабли шикоят қилиш, қаршилик кўрсатишни тарк этди, тинчланди, деганидир. Аллоҳ буюради: فَمَا اسْتَكَانُوا لِرَبِّهِمْ وَمَا يَتَضَرَّعُونَ Яна Роббиларига бўйин эгмадилар, тазарру ҳам қилмадилар (23/Муъминун 76).