ك ف ل
К-ф-л
كَفَالَة кафолат — кафиллик бериш, зомин бўлишдир. Бу маънода تَكََفَّلْتُ بِكَذَا фалон нарсага кафил бўлдим ва كَفَّلْتُهُ فُلاَنًا фалон кишини унга кафил қилдим иборалари ишлатилади.
وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا ва уни Закариё ҳимоясига берди (3/Оли Имрон 37).
Баъзилар وَكَفََّلَهَا زَكَرَيَّا ибарасини шаддали ўқиган. Яъни, Аллоҳ таоло унинг кафили бўлди. Бу ибарани шаддасиз وَكَفَلَهَا زَكَرِيَّا шаклида ўқиганлар эса, бу ишни Закариё алайҳиссалом қилганини ва унинг кафили бўлганини айтганлар. Аллоҳ буюради: وَقَدْ جَعَلْتُمُ اللَّهَ عَلَيْكُمْ كَفِيلاً …. Аллоҳни устингизга кафил қилганингиз ҳолда (16/Наҳл 91).
كَفِيل (кафил) эса, кафолат ёзиб қўйилган ҳужжатдир. Гўё бу ҳужжат тегишли кишининг ишига кафил бўлган. Бу худди Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига ўхшайди:
فَقَالَ أَكْفِلْنِيهَا وَعَزَّنِي فِي الْخِطَابِ Шундай бўла туриб: Уни ҳам менга топшир, деди ва баҳсда мени енгди (38/Сод 23), яъни мени унга кафил қил, унинг тирикчилигини таъминлаш вазифасини менга топшир.
كِفْلُ сўзи эса, كَفِيل кафил маъносидадир. Аллоҳ таоло буюради:
يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ сизларга раҳматидан икки баробар ато этсин (57/Ҳадид 28), яъни, дунё ва охиратдаги неъматларидан икки кафил беради. Бу, Аллоҳ таолонинг: وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي اْلأَخِرَةِ حَسَنَةً Улардан яна: Эй Роббимиз! Бизга дунёда бир яхшилик ва охиратда ҳам бир яхшилик ато эт (2/Бақара 201) сўзидаги гўзал деб топган икки неъматдир.
Баъзилар эса, оятда келган كِفْلَيْنِ сўзи билан икки неъмат эмас, балки доимий ва кифоялиги давом этадиган неъмат кўзда тутилганини айтган. Бу ҳолда неъматни икки неъмат ибараси билан бериши, ҳожиларнинг тавоф қилаётганда айтадиган لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ Лаббай -эй Аллоҳим-, жону дилдан -эй Аллоҳим- сўзига ўхшайди.
مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا Ким яхши бир ишга шафоат қилса, унга ўша ишнинг савобидан бир насиба бўлади. Ким ёмон бир ишга шафоат қилса, унга ҳам ўша ёмонликдан бир улуш бўлади (4/Нисо 85) оятида келган كِفْل эса, аввал берганимиз биринчи маънода эмас. Аксинча бу, арзимас нарса маъносини англатувчи كِفْل ўзагидан олингандир. Бу сўз ясалган калима كَفَلُ сўзидир. Бу эса, устига минган кишини баландда тутувчи минадиган жой бўлгани учун, уловнинг устида яққол баланд бўлиб турадиган суяк маъносини англатувчи اَلسِِّيسَاء каби, қаттиқ нарсаларнинг барчаси учун ишлатилиши кенг тарқалган. Бу маънода: َلأَحْمِلَنَّكَ عَلَى اْلكِفْلِ، وَعَلَى السِّيسَاءِ Сени кифл ва сийсага миндираман [яъни, шароит қандай бўлмасин, сабр қилишинг лозим]. وَلأَرْكِبَنَّكَ الْحَسْرَى الرَّذَايَا Сени ҳолдан тойган, касаллиги баттар оғирлашган уловга миндираман ибораси ҳам шу тушунчага ишора қилади. Бу маънога шоир ҳам қуйидаги шеърида ишора қилган:
وَحَمَلْنَاهُمْ عَلَى صَعْبَةٍ زَوْ ***رَاءَ يَعْلُونَهَا بِغَيْرِ وِطَاءٍ -391
391- Уларни, чидаб бўлмас бир машаққатга қарамай, кўтардик,
Ҳеч бир чуқурга тушмай юксалиб чиқардилар.
Бунга кўра оятнинг маъноси шундай бўлади: Ким яхши бир ишни қилаётганда бошқасига қўшилиб, унга ёрдамчи бўлса, ўзи ҳам ундан бир насиба олади. Ким ёмон бир ишни қилаётганда бошқасига қўшилиб, унга ёрдамчи бўлса, ўзи ҳам ундан бир жазо олади.
كِفْل сўзининг كَفِيل маъносида эканлиги ҳам айтилган. Ёмон бир ишни режалаштириб қилган кишининг бу қилмиши сабабидан бир кафили бўлади ва уни ундан сўрайди. Дарҳақиқат: مَنْ ظَلَمَ فَقَدْ أَقَامَ كَفِيلاً بِظُلْمِهِ Ким зулм қилса, зулмига кафил бўладиган бирини бошига ўрнатган бўлади, дейилган. Бу сўз, золим кишининг қилган зулми жазосидан қутулиши мумкин эмаслигини баён қилади.