ك د ر
К-д-р
كَدَر ; мусаффолик, тиниқлик маъносини англатувчи صَفَاء сўзининг зидди бўлиб, хиралик, ғам-андуҳ ва диққинафаслик маъноларини билдиради. Шу маънода عَيْشٌ كَدِرٌ дейилади, яъни ғамгин, машаққатли ҳаёт дегани. كُدْرَة сўзи, айниқса ранглар ҳақида сўз кетганда, хира ранг маъносида ишлатилади. كُدُورَة эса сувнинг лойқалигини ифодалашга ҳамда ҳаётнинг ғам-ғуссага тўла эканини баён этишга ишлатилади. اِنْكِدَار — бирор нарсанинг тўзғиб кетишидан келиб чиқадиган бир хил ўзгаришдир. Шу ўринда Аллоҳ таоло: وَإِذَا النُّجُومُ انْكَدَرَتْ Юлдузлар хиралашганда (81/Таквир 2) деб буюради. اِنْكَدَرَ اْلقَوْمُ عَلَى كَذَا ибораси эса бир жамоанинг тартибсиз ҳолда бирор нарсага юзланиши маъносини англатади.

