أ ج ج
А-ж-ж
هَذَا عَذْبٌ فُرَاتٌ وَهَذَا مِلْحٌ أُجَاجٌ : Бу чучук, ширин, буниси эса шўр ва иссиқдир –аччиқдир- (25/Фурқон 53). Оятдаги أُجَاجٌ сўзи, худди أجِيجُ النَّارِ ва أَجَّتُهَا оловнинг қизиши, أَجَّتْ ва ائْتََجَّ النَّهَارُ кун қизиб кетди, ибораларидаги каби, ҳаддан ортиқ иссиқлик маъносидадир. Яъжуж ва Маъжуж сўзлари ҳам шу ўзакдандир. Улар ҳаддан ташқари ҳаракатчан бўлганлари учун, аланга олган оловга ва тошқин сувга ўхшатилган. أَجَّ الظَّلِيمُ أَجِيجَا : Мазлум киши ҳаракатга келди, иборасида бу ҳаракат оловнинг қизишига ўхшатилган.

