أ ب د
А-б-д
خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً : Унда узоқ вақт, абадий қоладилар (4/Нисо 122). أبَد : Бўлакларга ажратиладиган вақт каби эмас, балки бўлинмасдан давом этиб борадиган вақт муддати деганидир. Шунинг учун шунча вақт дейиш мумкин, аммо шунча абад/абадият дейилмайди.
Бу сўзнинг иккилиги ва кўплиги бўлмаслиги керак эди; чунки унга қўшилиб, иккилик бўлишини таъминлай оладиган бошқа бир абадни тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо шунга қарамай, обод сўзининг ишлатилиши, баъзан у қамраб олган нарсаларнинг бир қисмини хослаштириш истагидан келиб чиққан. Бир қисми учун жинс исмининг ишлатилиши бунга мисолдир; шу сабабли унинг иккилиги ва кўплиги ишлатилади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, баъзи тилшунослар آبَاد сўзини асл арабларнинг сўзи эмас, балки ясалган сўз деб ҳисоблаганлар.
Баъзан таъкидлаш учун أبَدٌ آبِد ва أبِيدٌ яъни دَائِمٌ : доимий иборалари ишлатилади. Абадий ёки узоқ вақт қоладиган нарса учун تَأَبَّدَ الشَيْءُ ибораси ишлатилади. آبِدَة ёввойи сигир деганидир. أوَابِد ёввойи ҳайвонлар маъносини англатади. تَأَبَّدَ اْلبَعِيرُ ибораси ёввойилашди ва ёввойилар каби бўлди маъносига келади. تَأَبَّدَ وَجْهُ فُلاَن ёввойилашди деганидир. أبِدَ феъли ҳам шу маънога келади. Бу феълнинг غَضِبَ ғазабланди феъли билан изоҳланганига ҳам дуч келинади.