أ م د
А-м-д
Аллоҳ буюради: تَوَدُّ لَوْ أَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُ أَمَداً بَعِيداً У ёмонлик билан ўзи орасида узоқ бир масофа бўлишини истайди (3/Оли Имрон 30). أَمَد ва أَبَد сўзлари маъно жиҳатидан бир-бирига яқиндир. Фарқи шундаки, абад белгиланган ҳеч қандай чегараси бўлмаган замонни билдиради ва ҳеч қандай чегараланишни қабул қилмайди; шу боис шунча абад дейилмайди. Амад эса мутлақ маънода айтилганда, маълум чегараси бўлса-да, бу чегараси ноаён бўлган муддатни англатади. Баъзан у чегараланиши ҳам мумкин; шунча амад, шунча замон ибораларида бўлгани каби. Замон билан амад ўртасидаги фарқ шуки, амад охир эътибори билан айтилади. Замон эса умумийроқ. У ҳам бошланиш, ҳам охир учун ишлатилади. Шунинг учун баъзилар مَدَى билан أَمَد бир-бирига яқин маъноларни билдиради, деганлар.

