أ د د
И-д-д
Аллоҳ буюради: لَقَدْ جِئْتُمْ شَيْئاً إِدّاً Сиз жуда оғир бир нарсани келтирдингиз (19/Марям 89); яъни: атрофида кўп маъносиз сўз айтилиши мумкин бўлган ёмон бир фикрни ўртага ташладингиз. Бу ибора: أَدَّتِ النَّاقَةُ تَئِدُّ сўзидан олинган бўлиб, туянинг ҳаддан ортиқ чарчоқдан қаттиқ инграши/аламли тарзда бўкириши/бақириши деганидир. أَدِيد эса, кўп айтиладиган, аммо ҳеч нарса англашилмайдиган сўз деганидир. أُدٌّ ҳам, وُدٌّ Муҳаббат ёки أدت الناقة Урғочи туя ингради, сўзидан олингандир.

