أ
Алиф
Жумлада маъно ташувчи алифлар уч хилдир.
1. Сўзнинг бошида келадиган алифлар.
2. Сўзнинг ўртасида келадиган алифлар.
3. Сўзнинг охирида келадиган алифлар.
Сўзнинг бошида келадиган алифлар ҳам бир неча хилдир.
Биринчидан: ألِفُ اْلاِسْتِخْبَارِ истихбор алифидир. Буни истифҳом алифи деб изоҳлашдан кўра истихбор алифи деб изоҳлаш яхшироқдир; чунки: у истифҳомни ҳам, инкор, табкит, нафй ва тасвия каби бошқаларини ҳам ўз ичига олади.
Истифҳом алифининг бир мисоли Аллоҳ таолонинг: أتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا У ерда бузғунчилик қиладиган кимсани халифа қиласанми? (2/Бақара 30) деган сўзида бор.
Иккинчиси, ألِفُ التَّبْكِيتِ Табкит алифи бўлиб, у ё мухотаб учун, ё бошқаси учун бўлади. أذْهَبْتُمْ طَيِّبَاتِكُمْ فِي حَيَاتِكُمُ الدُّنْيَا Дунё ҳаётингизда барча гўзал нарсаларингизни тугатдингиз, шундай ми (46/Аҳқоф 20); أتَّخَذْتُمْ عِنْدَ اللّهِ عَهْداً فَلَنْ يُخْلِفَ اللّهُ عَهْدَهُ Сизлар Аллоҳ ҳузуридан бир аҳд олганмисизки, Аллоҳ аҳдига сира хилоф қилмайди (2/Бақара 80); آلآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ Эндими? Ҳолбуки, сен бундан олдин итоатсизлик қилган эдинг (10/Юнус 91); أفَإِنْ مَاتَ أوْ قُتِلَ У ўлса ёки ўлдирилса.. (3/Оли Имрон 144); أفَإِنْ مِتَّ فَهُمُ الْخَالِدُونَ Сен ўлсанг, улар абадий қолувчимилар? (21/Анбиё 34); أكَانَ لِلنَّاسِ عَجَباً ...Одамларга ажабланарли бўлдими?.. (10/Юнус 2); آلذَّكَرَيْنِ حَرَّمَ أمِ اْلأُنْثَيَيْنِ Аллоҳ буларнинг эркаклариними, урғочилариними ҳаром қилди? (6/Анъом 144).
Учинчиси, ألِفُ التَّسْوِيَةِ Тасвия алифи: سَوَاءٌ عَلَيْنَا أَ جَزِعْنَا أَمْ صَبَرْنَا Энди дод-фарёд қилсак да, сабр қилсак да барибир (14/Иброҳим 21); سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَ أنْذَرْتَهُمْ أمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ Уларни огоҳлантирсанг ҳам, огоҳлантирмасанг ҳам барибир; улар иймон келтирмайдилар (2/Бақара 6). Бу алиф қачон тасдиқ жумласининг бошида келса, уни инкорга айлантиради. أخَرَجَ ؟ Чиқдими? деган савол каби. Бу ибора чиқиш содир бўлмаганини билдиради. Шунинг учун унинг тасдиқ ҳолати юқоридаги шаклда келган. Худди шунингдек, инкор жумласининг бошида келганда уни тасдиққа айлантиради; чунки: у билан бирга келган инкор иккита инкорнинг бир тасдиқ маъносини англатишига олиб келади. ألَسْتَ بِرَبِّكُمْ Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми? (7/Аъроф 172); ألَيْسَ اللَّهُ بِأحْكَمِ الْحَاكِمِينَ Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлиси эмасми? (95/Тин 8); أوَلَمْ يَرَوْا أنَّا نَأْتِي اْلأرْضَ Биз ерга келиб, уни атрофларидан қисқартириб бораётганимизни кўрмадиларми? (13/Раъд 41); أوَلَمْ تَأْتِهِم بَيِّنَةٌ Уларга рад қилиб бўлмайдиган бирор баён/мўъжиза келмадими? (20/Тоҳо 133 ); أوَلاَ يَرَوْنَ Улар кўрмайдиларми? (9/Тавба 126); أوَلَمْ نُعَمِّرْكُم Сизларга узун умр бермадикми? (35/Фотир 37).
Иккинчидан: Кишининг ўзидан хабар беришини таъминловчи алиф. أسْمَعُ Эшитаман, أبْصُرُ кўраман, каби.
Учинчидан: ألِفُ اْلأمْر Бу — амр феълидаги алиф. Хоҳ у қатъ алифи бўлсин, хоҳ васл алифи бўлсин, фарқи йўқ. أَنْزِلْ عَلَيْنَا مَآئِدَةً مِنَ السَّمَاءِ Бизларга осмондан бир дастурхон туширгин (5/Моида 114); اِبْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتاً فِي الْجَنَّةِ Мен учун ҳузурингда бир уй бино қилгин; жаннатда (66/Таҳрим 11) ояти каби.
Тўртинчидан: Лом-и таъриф билан бирга келадиган алиф. اَلْعَالَمِينَ оламлар, каби.
Бешинчидан: ألِفُ النِّدَاء Нидо алифи. أ زَيْدٌ А Зайдун, яъни: يَا زَيْدُ Ё Зайду: Эй Зайд! деб чақиришда ишлатиладиган алиф каби.
Ўртада келадиган алифларга келсак, булар: таснияда келадиган алифлар ва баъзи кўпликлардаги алифлардир. مُسْلِمَاتٌ (муслимот] ва مَسَاكِين (масокин] каби сўзлардаги алифлар каби.
Сўзнинг охирида келадиган алифлар эса, حُبْلَى ва بَيْضَاء сўзларидаги таънис алифларидир. Яна бири — таснияда замир бўлган алифдир. اِذْهَبَا феълидаги алиф каби.
Оятларнинг охирида келадиган алифлар эса, байтларнинг охирида келадиган алифлар ўрнидадир. وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَا Ва сизлар Аллоҳ ҳақида турли хил гумонлар қилардингиз (33/Аҳзоб 10); فَأضَلُّونَا السَّبِيلاَ Улар эса бизларни йўлдан адаштирдилар (33/Аҳзоб 67); лекин бу алиф маъно жиҳатидан ҳисобга олинмайди; чунки: у фақат сўзнинг талаффузини тўғрилаш учундир.