ب ط ن
Б-т-н
بَطْن сўзининг асли — биз биладиган қориндир. Кўплиги بُطوُن келади. Аллоҳ буюради: وَإِذْ أَنْتُمْ أَجِنَّةٌ فِي بُطُونِ أُمَّهَاتِكُمْ У сизларни оналарингиз қорнида ҳомила бўлган вақтдаёқ билади (53/Нажм 32). قَدْ بَطَنْتَهُ ибораси — кишининг қорнига урмоқдир. بَطْن сўзи ҳар бир нарсанинг орқасига зиддир. Бир нарсанинг остки қисмига بَطْن , устки томонига эса ظَهْر дейилади. Бир ишнинг батни, бир водийнинг батни шу жиҳатдан маъно кўзда тутилиб айтилган. Араблар орасида بَطْن уруғ маъносида ишлатилади. Бу эса уларнинг барчаси бир кишидан тарқалганини, ҳар бир қабиласи шу баданнинг аъзолари: қорни, оёғи, елкаси каби тасаввур қилинганини билдиради. Шу маънода шоир бундай дейди:
اَلنَّاسُ جِسْمٌ وَإمَامُ اْلهُدَى *** رَأْسٌ وَأَنْتَ اْلعَيْنُ فِي الرَّأْسِ
58- Инсонлар бир бадандир. Яхшилик пешвоси эса
Бошдир. Сен эса бошдаги кўзсан.
Беркитилган, осон англаб бўлмайдиган ҳар бир нарсага بَطْن , очиқ, ташқарида бўлган ҳар бир нарсага эса ظَهْر дейилади. بُطْناَنُ الْقِدْرِ وَظَهْرَانُهاَ ибораси ҳам шундандир. Сезги аъзолари билан идрок қилинадиган нарсага ظَاهِر, улар билан идрок қилинмайдиган нарсага эса, باَطِن дейилади. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَذَرُوا ظَاهِرَ اْلإِثْمِ وَبَاطِنَهُ Гуноҳнинг очиқчасини ҳам, яширинчасини ҳам тарк қилинглар (6/Анъом 120); مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ ошкорасига ҳам, яширинчасига ҳам (6/Анъом 151).
بَطِين сўзи — қорни катта деганидир. بَطِن кўп ейдиган, مِبْطَان қорни катталашгунча еявергани деганидир. بُطْنَة кўп ейишдир. البُطْنَةُ تُذْهِبُ الْفِطْنَةَ ибораси, кўп ейиш зеҳнни ўлдиради маъносини билдиради.
بَطُنَ الرَّجُلُ بَطَنًا ибораси — кишининг жамоатдан ва кўп ейишдан ҳаддидан ошишидир. قََدْ بَطِنَ الرَّجُلُ ибораси — кишининг қорни катталашди деганидир. مُبَطَّن қориннинг устки томони. بَطَنَ اْلإِنْسَانُ ифодаси кишининг қорнидан касалликка чалинганини билдиради. رَجُلٌ مَبْطُونٌ ҳам шундандирки, қорин касалига чалинган киши деганидир.
Яширин дўстлик деган маънодаги بِطَانَة эса, очиқ яқинлик маъносини билдирувчи ظِهَارَة сўзига зиддир. بَطَنْتُ ثَوْبِي بِآخَر эса, бир кийимни бошқасининг остидан киймоқдир.
قَدْ بَطِنَ فُلاَنٌ بِفُلاَنٍ بُطُوناً ифодаси — бир кишининг ўз ҳолининг ички томонига (шахсий сирларига) бошқа бир кишини шерик қилишидир. Аллоҳ буюради: لاَ تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ Ўзингиздан бошқасини сирдош/дўст тутманглар (3/Оли Имрон 118). Яъни, сизлар ўз хос ишларингизни ошкор қиладиган сирдошлар тутяпсизлар. Бу بِطاَنَةُ الثَّوْبِ иборасидан истиора йўли билан олинган ифодадир. Чунки لَبِسْتُ فُلاَناً ифодаси бир кишини ўзига хос яқин тутмоқдир. У билан хос масалаларни гаплашмоқдир. فُلاَنٌ شِعَارِي وَدِثاَرِي ифодаси кабидир. Шу маънода Пайғамбарнинг (сав) бундай деганлари ривоят қилинади:
مَا بَعَثَ اللهُ مِنْ نَبِيٍّ وَلاَ اسْتَخْلَفَ مِنْ خَلِيفَةٍ إَلاََّ كَانَتْ لَهُ بِطَانَتَانِ : بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِاْلخَيْرِ وَتَحُضُّهُ عَلَيْهِ وَبِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالشَّرِّ وَتَحُثُّهُ عَلَيْهِ Аллоҳ таоло, ҳеч бир пайғамбар юбормади ва ҳеч бир халифа танламадики, унинг икки сирдоши бўлмасин; бир сирдоши унга яхшиликни буюради ва уни яхшиликка тарғиб қилади; иккинчи сирдоши эса, унга ёмонликни таклиф қилади ва уни ёмонликка ундайди.
بِطَان қорин устидан боғланадиган тасма. Кўплиги أَبْطِنَة ва بُطُن келади. أَبْطَناَن қорин устидан ўтадиган икки томир.
بُطِين бир юлдузнинг номи. Бу Ҳамалнинг (Сурайё юлдузлар туркумининг) қорнини — ўртасини — ташкил қилувчи юлдуздир. تَبَطُّن эса, бир ишнинг ички томонидан воқиф бўлмоқдир.
ظَاهِر ва بَاطِن сўзлари — Аллоҳ таолонинг أَوَّل ва آخِر каби фақат бирга айтиладиган сифатларидир. ظَاهِر ҳақида шундай дейилади: бу бизнинг ўз-ўзидан равшан билимимизга ишорадир. Чунки инсоннинг яратилиши шуни тақозо қиладики, у ҳар қараган нарсасида фикр юритганида Аллоҳнинг борлигини кўради. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: وَهُوَ الَّذِي فِي السَّمَاء إِلَهٌ وَفِي اْلأَرْضِ إِلَهٌ Осмондаги илоҳ ҳам, ердаги илоҳ ҳам У Зотдир (43/Зухруф 84). Шунинг учун баъзи ҳакимлар айтадилар: Аллоҳ ҳақида билим излаш — ўз ёнидаги нарсани уфқлардан излаш кабидир.
بَاطِن эса — ҳақиқат билимидир. Яъни, Уни ҳақиқий равишда танимоқдир. Бу эса Абу Бакрнинг (р.а): يَا مَنْ غَايَةُ مَعْرِفَتِهِ اْلقُصُورُ عَنْ مَعْرِفَتِهِ Эй Ўзини танишнинг чўққиси Ўзини танишдан ожиз қолиш бўлган Зот сўзида ишора қилган маънодир.
Аллоҳ таоло оятлари билан зоҳир, зоти билан ботиндир, деб ҳам айтилган. Бундай деганлар ҳам бор: Аллоҳ таоло барча нарсани қамраб олгани, ҳаммасини билгани жиҳатидан зоҳирдир; ҳеч ким Уни қамрай олмагани, идрок эта олмагани жиҳатидан эса ботиндир. Қуйидаги оятда айтилганидек: لا تُدْرِكُهُ اْلأَبْصَارُ وَهُوَ يُدْرِكُ اْلأَبْصَارَ Кўзлар Уни идрок қила олмайди, У эса кўзларни идрок қила олади (6/Анъом 103).
Амирул-мўмининдан (р.а) бу икки сўзнинг шарҳини кўрсатувчи ривоят келтирилган; у бундай:
تَجَلَّى لِعِبَادِهِ مِنْ غَيْرِ أَنْ رَأَوْهُ، وَأَرَاهُمْ نَفْسَهُ مِنْ غَيْرِ أَنْ تَجَلَّى لَهُمْ : Бандаларига улар кўрмаган ҳолда тажалли қилган, уларга тажалли қилмасдан, зотини уларга кўрсатган Зот. Буни билиш учун чуқур фаҳм ва мукаммал ақл керак бўлади.
Аллоҳ буюради: وَأَسْبَغَ عَلَيْكُمْ نِعَمَهُ ظَاهِرَةً وَبَاطِنَةً Кўринган ва кўринмаган неъматларини мукаммал қилиб берганини (31/Луқмон 20). Айтилганки, зоҳир неъмат — пайғамбарлик; ботин неъмат эса — ақл. Зоҳир неъматлар — сезги аъзолари билан идрок қилинадиган неъматлар. Ботин неъматлар эса — фақат фикр юритиб, ақл йўли билан англанадиган неъматлар, деганлар ҳам бор. Зоҳир неъматлар — инсонлар воситасида душманлар устидан ғалаба қозонмоқдир. Ботин неъматлар эса — фаришталар воситасида душман устидан ғалаба қозонмоқдир.
Бу шарҳларнинг барчаси оятнинг умумий қамровига киради.