ب ع ض
Б-ъ-з
Бир нарсанинг بَعْضِ и — унинг бир бўлагидир. Бу сўз бутунни назарда тутган ҳолда айтилади. Шунинг учун унинг қаршисида كُلٌ сўзи ишлатилади. Шу сабабли بَعْضُهُ ва كُلُّهُ дейилади. بَعْضٌ сўзининг кўплиги أَبعَاضٌ дир. Аллоҳ буюради: بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ Баъзингиз бошқа баъзингизга душман бўлган ҳолда (2/Бақара 36); وَكَذَلِكَ نُوَلِّي بَعْضَ الظَّالِمِينَ بَعْضاً Шундай қилиб, Биз золимларнинг баъзисини баъзисига дўст қилиб қўямиз (6/Анъом 129); وَيَلْعَنُ بَعْضُكُم بَعْضاً баъзингиз баъзингизни лаънатлайсизлар (29/Анкабут 25).
بَعَضْتُ كَذَا ибораси جَزَّأْتُهُ каби бўлиб, бир нарсани бўлак-бўлак қилиш деганидир. Абу Убайда шундай дейди: Исо очиқ-ойдин ҳужжатларни келтирган пайтда деди وَِلاُبَيِّنَ لَكُمْ بَعْضَ الَّذِي تَخْتَلِفُونَ فِيهِ Сизларга ҳикмат билан ва ихтилоф қилаётган нарсаларингизнинг баъзисини баён қилиб бериш учун келдим (43/Зухруф 63) оятида келган بَعْضَ баъзиси сўзи كُلَّ ҳаммаси маъносидадир. Шоирнинг мана бу сўзи каби:
60- ( تَرَّاكُ أمْكِنَةٍ، إذَا لَمْ أرْضهَا )
أوْ يَرْتَبِطْ بَعْضَ النُّفُوسِ حِمَامُهَا
60- [Бир жойни ёқтирмасам, дарҳол тарк этаман]
Ёки баъзи кишиларни имомлари ўзига боғлайди.
Абу Убайднинг бу фикрида фикрий хато бор. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Нарсалар тўрт хилдир:
1. Баъзисини баён қилишда зарар бор. Шу сабабли Шариат Соҳибининг уни баён қилиши тўғри бўлмайди. Қиёматнинг вақти ва ўлим вақти каби.
2. Баъзиси ақл билан, пайғамбарсиз ҳам англаб етиш мумкин бўлган маъқул нарсалардир. Аллоҳни билиш, Унинг осмонлару ерни яратганини билиш каби. Шунинг учун Шариат Соҳибининг уни баён қилиши шарт эмас. Аллоҳ бу борада ақлларни йўналтиргани ва уларни тафаккурга даъват этгани очиқ-равшандир: قُلِ انْظُرُوا مَاذَا فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ Айт: Осмонлар ва Ердаги нарсаларга бир назар солинглар (10/Юнус 101); أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا Ўйлаб кўрмайдиларми? (7/Аъроф 184) ва бунга ўхшаш кўплаб оятлар ақлларни Уни танишга интилишга рағбатлантиради.
3. Баъзисини Аллоҳ таолонинг Ўзи баён қилиши шарт. Ўз шариатига хос қонунларнинг асосий қоидаларини кўрсатиш каби.
4. Шариат Соҳиби томонидан баён қилинган асослар доирасида етиб бориш мумкин бўлган масалалар. Бу эса аҳкомнинг фуръий масалалари кабидир.
Шунга кўра, одамлар баён қилиниши тақиқланмаган масалалардан бири хусусида ихтилофга тушсалар, киши ижтиҳод ва ҳикмат тақозосига биноан бу ҳақдаги ҳукмини баён қилиш ёки қилмасликда ихтиёрлидир. Демак, Аллоҳ таолонинг: وَ ِلاُبَيِّنَ لَكُم بَعْضَ الَّذِي تَخْتَلِفُونَ فِيهِ Ўзларингиз ихтилоф қилаётган баъзи масалаларни баён қилиб берай деб (43/Зухруф 63) сўзи билан буларнинг ҳаммаси назарда тутилган эмас. Бу — ичидан таассубни чиқариб ташлай олган киши учун очиқ-ойдин ҳақиқатдир. Шоирнинг:
61- أوْ يَرْتَبِطْ بَعْضَ النُّفُوسِ حِمَامُهَا
61- Ёки баъзи кишиларни имомлари ўзига боғлайди
деган сўзида назарда тутгани эса — ўзидир.
Маъноси: Ёки кимдир мени ўлдиради деганидир. Лекин шоир буни очиқ эмас, таъриз йўли билан айтган; чунки одамларнинг кўпчилиги ўз ўлимини узоқ деб билишга мойил бўлади. Шу боис улар ўз ўлими ҳақида сўз юритишни истамайдилар.
Ал-Халил шундай дейди: رَأَيْتُ غُرْباَناً تَتَبَعَّضُ : Бир-бирини еяётган қарғаларни кўрдим ибораси ҳам шунга ўхшашдир. بَعُوض Чивин сўзи ҳам بَعْض сўзидан олингандир. Бунинг сабаби, унинг жисми бошқа ҳайвонларга нисбатан жуда кичиклигидир.