ك ت ب
К-т-б
Меш ва шунга ўхшаш нарсаларни икки тасма билан тикиш маъносини англатувчи كَتْب сўзи, тикиш йўли билан бир терини бошқа тери билан бирлаштиришни билдиради. Шу маънода كَتَبْتُ السِّقَاءَ мешни тикдим ва كَتَبْتُ الْبَغْلَةَ хачирни боғладим дейилади. Бу эса, унинг икки лабини бир ҳалқа билан бирлаштириш деганидир.
كَتْب ўзагининг машҳур маъноси эса, ҳарфларни бир-бирига улаш йўли билан ёзишдир. Бу сўз баъзан талаффуз жиҳатидан бир-бирига кириб кетган нарсалар учун ҳам ишлатилиши мумкин. Шунга кўра كِتَابَة да асл нарса — ёзув билан тартибга солишдир. Лекин уларнинг ҳар бири истиора йўли билан бошқасининг ўрнида ишлатилиши мумкин. Шунинг учун Аллоҳнинг Каломи — гарчи ёзилмаган бўлса-да — Китоб деб аталиши мумкин. Масалан, шу маънода Аллоҳ таоло: الم ذَلِكَ الْكِتَابُ (Алиф, Лом, Мим) Ана ўша Китоб (2/Бақара 1-2); قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آَتَانِيَ الْكِتَابَ وَجَعَلَنِي نَبِيًّا Деди: Мен Аллоҳнинг бандасидирман, У менга Китоб берди ва мени пайғамбар қилди (19/Марям 30).
كِتَاب (китоб) аслида масдардир. Шу билан бирга, китобда ёзилган нарсага ҳам كِتَاب деб ном берилиши мумкин. Аслида كِتَاب ичидаги ёзув билан бирга саҳифанинг номидир. Аллоҳ таолонинг: يَسْأَلُكَ أَهْلُ الْكِتَابِ أَنْ تُنَزِّلَ عَلَيْهِمْ كِتَابًا مِنَ السَّمَاءِ Аҳли китоб сендан, ўзларига самодан бир китоб тушириб беришингни талаб қилмоқдалар (4/Нисо 153) сўзидаги كِتَاب сўзи эса, ичида ёзув бўлган саҳифа деганидир. Шунинг учун وَلَوْ نَزَّلْنَا عَلَيْكَ كِتَابًا فِي قِرْطَاسٍ فَلَمَسُوهُ بِأَيْدِيهِمْ Агар сенга қоғозда ёзилган бир китоб нозил қилсак-да, уни қўллари билан ушлаб кўрсалар ҳам (6/Анъом 7).
Бир нарсани исботлаш, тақдир қилиш, зарурий қилиш, фарз этиш ва азм қилиш ҳам كِتَابَة лафзи билан ифодаланади. Бунинг шундай ифодаланишининг мантиғи шудир: бир нарса аввал истак қилинади. Сўнгра айтилади. Сўнгра эса ёзилади. Шунга кўра, ирода — бошланиш, كِتَابَة (ёзиш) эса — охиридир. Баъзан, бошланиш бўлган истак таъкидланмоқчи бўлганда, охирни ташкил этувчи كِتَابَة билан ифодаланади. Шу маънода Аллоҳ буюради: كَتَبَ اللَّهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي Аллоҳ: Албатта, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўламан, деб ёзиб қўйган (58/Мужодала 21); قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللهُ لَنَا Айт: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан бошқа нарса етмайди (9/Тавба 51).
قُلْ لَوْ كُنْتُمْ فِي بُيُوتِكُمْ لَبَرَزَ الَّذِينَ كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقَتْلُ إِلَى مَضَاجِعِهِمْ Уларга айт: Агар сизлар уйларингизда бўлсангиз ҳам, устига ўлдирилиши ёзилганлар яна муқаррар ётадиган (ўлдириладиган) жойларига чиқиб борар эди (3/Оли Имрон 154); وَأُولُو اْلأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَى بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللَّهِ Қон-қариндошлар эса, Аллоҳнинг китобига кўра, бир-бирларига ҳақлироқдирлар (8/Анфол 75) яъни, Аллоҳнинг ҳукмида.
وَكَتَبْنَا عَلَيْهِمْ فِيهَا أَنَّ النَّفْسَ بِالنَّفْسِ Биз Тавротда уларга жонга жон, деб ёздик (5/Моида 45); كُتِبَ عَلَيْكُمْ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ Бирингизга ўлим келган вақтда бажарилиши вожиб бир ҳақ ўлароқ сизларга фарз қилинди (2/Бақара 180); كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ Сизларга рўзалар фарз қилинди (2/Бақара 183).
فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقِتَالُ Устларига уруш фарз қилингач (4/Нисо 77); وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَا مَا كَتَبْنَاهَا عَلَيْهِمْ Тўқиб чиқарган роҳибликларига келсак, уни Биз уларга фарз қилмаган эдик (57/Ҳадид 27).
وَلَوْلاَ أَنْ كَتَبَ اللَّهُ عَلَيْهِمُ الْجَلَاءَ Агар Аллоҳ уларга сургунни фарз қилмаган бўлса эди (59/Ҳашр 3) оятидаги كَتَبَ феъли эса, Аллоҳ уларнинг юртларини бўшатишларини уларга фарз қилмаса эди, деганидир.
Имзоланган қарор ва унинг ҳукмидаги қарорлар ҳам كِتَابَة лафзи билан баён қилинади. Аллоҳ таолонинг: بَلَى وَرُسُلُنَا لَدَيْهِمْ يَكْتُبُونَ Йўқ, эшитамиз ва уларнинг олдиларида бўлган элчи фаришталаримиз ҳам қилган барча ишларини ёзиб бормоқдалар (43/Зухруф 80) сўзи шу маънода талқин қилинган. Баъзилар эса, бу ерда назарда тутилган нарса худди қуйидаги оят ифодалагани кабидир, дейишади: يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини ўрнида қолдиради. Она китоб Унинг ҳузуридадир (13/Раъд 39).
أُولَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمُ اْلإِيمَانَ Улар шундай кимсаларки, Аллоҳ уларнинг қалбларига иймонни битган ва уларни Ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантирган (58/Мужодала 22) оятининг маъноси эса, уларнинг асосий сифатлари қуйидаги оятда хусусиятлари санаб ўтилган кишиларнинг зидди эканига ишора қилинмоқдадир:
وَلاَ تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, нафсининг ёмон истагига эргашган ва иши ҳамиша ҳаддан ошган кимсага итоат қилма (18/Каҳф 28). Чунки, бу оятдаги أَغْفَلْنَا ифодаси, أَغْفَلْتُ الْكِتَابَ саҳифани бўш қолдирдим иборасидан олингандир. Бу эса, саҳифанинг ёзув ва нуқтадан холи қилинишидир.
فَلاَ كُفْرَانَ لِسَعْيِهِ وَإِنَّا لَهُ كَاتِبُونَ саъй-ҳаракати инкор қилинмайди. Биз, шубҳасиз, уни ёзиб қўювчимиз (21/Анбиё 94) оятига келсак, бу, уларнинг ҳар бир қилган ишлари қайд этилишига ва улар шу билан жазоланишларига ишора қилмоқдадир.
فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ бизни ҳам шоҳидлар қаторига ёз! (3/Оли Имрон 53), яъни, бизни уларнинг зумрасига қўшгин. Бу эса қуйидаги оятнинг мазмунига ишорадир: وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ ўзларига неъмат берган зотлар билан биргадир (4/Нисо 69).
يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لاَ يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلاَ كَبِيرَةً إِلاَّ أَحْصَاهَا Ҳолимизга вой бўлсин! Бу қандай Китобдирки, катта-кичик ҳеч нарсани қолдирмай, барчасини санаб-ҳисоблаб қўйибди (18/Каҳф 49) оятининг талқини эса, дейилишича: инсонларнинг у ерда қайд этилган амалларидир.
إِلاَّ فِي كِتَابٍ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَبْرَأَهَا Биз уни яратмасимиздан илгари бир китобда ёзилган бўлмаса (57/Ҳадид 22) сўзига келсак, дейилишича: бу Лавҳ ул-Маҳфузга ишорадир. Қуйидаги оятлар ҳам худди шу маънога келади: إِنَّ ذَلِكَ فِي كِتَابٍ إِنَّ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ Шубҳасиз, булар бир китобдадир. Ҳеч шубҳа йўқки, булар Аллоҳга жуда осондир (22/Ҳаж 70); وَلاَ رَطْبٍ وَلاَ يَابِسٍ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ на хўл, на қуруқ ҳеч бир нарса йўқки, у ҳар нарсани баён қилувчи Китобда бўлмаса (6/Анъом 59);
كَانَ ذَلِكَ فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا Бу, Китобда (Лавҳ ул-Маҳфузда) ёзилгандир (17/Исро 58); لَوْلاَ كِتَابٌ مِنَ اللَّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ Агар Аллоҳдан бир Китоб бўлмаса эди, олган товонингиз сабабли сизларга, албатта, улкан азоб етар эди (8/Анфол 68). Бу билан Аллоҳ тақдир қилган ҳикматни назарда тутмоқда. У эса, Аллоҳ таолонинг: كَتَبَ رَبُّكُمْ عَلَى نَفْسِهِ الرَّحْمَةَ Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди (6/Анъом 54) сўзига ишорадир. Баъзилар эса қуйидаги оятга ишора эканини таъкидлайдилар: وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ Ҳолбуки, сен уларнинг орасида экансан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас эди (8/Анфол 33).
قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا Айт: Ҳеч қачон бизга Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйганидан бошқаси етмайди (9/Тавба 51) сўзи эса, Аллоҳ таоло тақдир қилган ва қазосига/жорий этгани нарсага таслимиятни ифодаламоқда. Бу ерда махсус لَنَا (Биз учун) деб, عَلَيْنَا (устимизга, зарарига) дейилмагани маънодордир. Бу билан, бизнинг бошимизга келган ҳар нарсани ўзимиз учун бир неъмат деб санашимизга, уларнинг ҳеч бирини бизга берилган бир бало деб кўрмаслигимиз тушунчасига диққат тортилган.
يَا قَوْمِ ادْخُلُوا اْلأَرْض الْمُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ Эй қавмим, Аллоҳ сизларга ёзиб қўйган муқаддас заминга киринглар (5/Моида 21) оятининг маъноси эса, дейилишича: Аллоҳ Муқаддас Заминни сизларга бахш этди. Сўнгра, сизлар у ерга киришни ва қабул қилишни рад этгач, уни сизларга ҳаром қилди, деганидир. Баъзилар: У ерга киришингиз шарти билан сизларга ёзди, деб маъно берса, баъзилар эса: Буни сизлар учун бир вазифа ўлароқ берди, деб талқин қилган.
Бу ерда ҳам диққат тортадиган нарса, لَكُمْ (сизлар учун) дейилиб, عَلَيْكُمْ (устингизга), зарарингизга дейилмаганидир. Зеро, уларнинг бу Муқаддас Заминга киришлари ўзлари учун ҳам ҳозир, ҳам келажакда бир фойда берар эди. Шунинг учун уларнинг бу киришлари, улар учун бир манфаат бўлиб, бошларига тушган бир мусибат эмас эди. Бу худди, келажакда ўзига кўп фойдаси тегадиган бир ишда чеккан машаққатини кўриб: هَذَا اْلكَلاَمُ لَكَ لاَ عَلَيْكَ Бу сўз сенинг фойдангга, зарарингга эмас, иборасини эслатиш кабидир.
وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُوا السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيَا وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ Кофирларнинг сўзини тубан қилган эди. Олий бўлган — Аллоҳнинг калимасидир. Ва Аллоҳ иззати улуғ, ҳикмат эгасидир (9/Тавба 40). Аллоҳ таолонинг бу сўзи, уларнинг ҳукм ва баҳоларини соқит ҳолга туширган ва пучга чиқарган. Шу тариқа Аллоҳнинг ҳукми ҳам ҳеч бир қарши турувчи ва тўсиқ бўлувчи бўлмасдан юксалган.
وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَ اْلإِيمَانَ لَقَدْ لَبِثْتُمْ فِي كِتَابِ اللَّهِ إِلَى يَوْمِ الْبَعْثِ Ўзларига илм ва иймон берилганлар эса шундай дейишади: Қасамки, Аллоҳнинг китобида тақдир қилинган тирилиш кунигача турдингиз (30/Рум 56). Яъни, Аллоҳнинг илмида, зарурий қилишида ва ҳукмида. Бунинг бир ўхшаши ҳам қуйидаги оятдир:
لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ Ҳар бир ажал учун бир китоб бордир (13/Раъд 38).
إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ Дарҳақиқат, Аллоҳ наздида ойларнинг сони ўн икки ойдир (9/Тавба 36). Яъни, Аллоҳнинг ҳукмида.
كِتَاب лафзи билан Аллоҳ томонидан илгари сурилган ўзгармас ҳужжат ҳам ифодаланади. Масалан:
وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُجَادِلُ فِي اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَلاَ هُدًى وَلاَ كِتَابٍ مُنِيرٍ Одамлар орасида на бир илмга, на бир далилга, на ёритувчи бир китобга таянмасдан Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор (22/Ҳаж 8); أَمْ آَتَيْنَاهُمْ كِتَابًا مِنْ قَبْلِهِ فَهُمْ بِهِ مُسْتَمْسِكُونَ Ёки уларга бундан олдин бир китоб берганмиз-у, улар уни маҳкам тутиб олувчиларми? (43/Зухруф 21); فَأْتُوا بِكِتَابِكُمْ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ Ёки сизлар учун очиқ бир далил борми? (37/Соффат 157); وَإِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ Ўзларига китоб берилганлар, унинг Роббиларидан келган Ҳақ эканини аниқ биладилар (2/Бақара 144); كِتَابَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ Буларнинг барчаси Аллоҳ сизларга фарз қилган ҳукмлардир (4/Нисо 24); أَمْ آَتَيْنَاهُمْ كِتَابًا فَهُمْ عَلَى بَيِّنَةٍ مِنْهُ Ёки уларга бир китоб берганмиз-у, улар ундан бир далил устидами? (35/Фотир 40); أَمْ عِنْدَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ Ёки ғайб уларнинг ҳузурида бўлиб, улар ёзаётганларми? (52/Тур 41).
Бу оятларда ишлатилган китоб сўзлари, билиш, амалга ошириш ва эътиқодга ишорадир.
Аллоҳ таолонинг: وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ ва Аллоҳ сизлар учун ёзганини истанглар (2/Бақара 187). Бу, уйланиш учун чора излашга ишорадир.
Бу ердаги бир нозикликка ҳам диққат тортишда фойда бор: Аллоҳ таоло бизга никоҳ шаҳватини берган — токи биз шу орқали наслнинг давом этишига чора излайлик ва шу тариқа инсоният турининг бақоси энг юксак даражасига етсин. Шунга кўра, инсон, Ақл ва Диндорликнинг тақозоси ўлароқ, уйланишнинг чорасини излаши керак. Ким шу тарзда, никоҳ билан наслини сақлашга ҳаракат қилса ва нафсини машру тарзда сақлашга уринса, Аллоҳ ўзи учун ёзганини излаган бўлади. Оятнинг маъноси, Аллоҳ сизлар учун ёзган фарзандни шу йўл билан ҳосил қилинглар маъносини англатади, деган киши ҳам буни назарда тутган.
Бир нарсани ихтиро қилиш كِتَابَة ёзиш билан, кўтариш ва йўқ қилиш эса, مَحْو (ўчириш) сўзлари билан ифодаланади. Шу маънода Аллоҳ буюради: لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ Ҳар бир ажал учун бир китоби бордир. Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини ўрнида қолдиради. Она китоб Унинг ҳузуридадир (13/Раъд 38-39) ояти, ҳар замоннинг ўзига хос яратиладиган бир мавжудоти борлигига диққат тортмоқда. Аллоҳ таоло, ҳикмат ихтиро қилинишини тақозо этган нарсани яратади ва ҳикмат йўқ қилинишини тақозо этган нарсани йўқ қилади.
لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ Ҳар бир ажал учун бир китоби бордир (13/Раъд 38) ояти ҳам худди, كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ У ҳар куни бир ишдадир (55/Ар-Роҳман 29) ояти кўрсатган маънога далолат қилмоқда.
يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини эса собит қилади. Она китоб Унинг ҳузуридадир (13/Раъд 38) ояти ҳам шунингдек.
وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ Аҳли китобдан шундай бир гуруҳ ҳам борки, сизлар уни китобдан деб гумон қилишингиз учун, тилларини китобга томон эгиб-букадилар. Ҳолбуки, у китобдан эмас (3/Оли Имрон 78) оятидаги биринчи كِتَاب (китоб) сўзи, ўз қўллари билан ёзганларидир. Буни қуйидаги оят ҳам баён қилмоқда: فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلاً Энди ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина пул олиш учун: Бу Аллоҳ ҳузуридандир, дейдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин (2/Бақара 79).
Иккинчи ўринда келган كِتَاب сўзи эса, Таврот деганидир.