ك ر ر
К-р-р
Бирон нарса устига бевосита ёхуд феъл орқали ҳужум қилиш маъносини англатувчи كَرُّ сўзи, айни пайтда мустаҳкам арқон маъносини ҳам билдиради. Бу كَرٌّ калимаси аслида масдардир, лекин кейинчалик исм сифатида ишлатила бошлаган; кўплиги كُرُورٌ шаклида келади. Бу маънода Аллоҳ буюради: ثُمَّ رَدَدْنَا لَكُمُ الْكَرَّةَ عَلَيْهِمْ Сўнгра сизни у босқинчилар устидан яна ғолиб қилдик (17/Исро 6); فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ Оҳ, қани эди (дунёга) яна бир марта қайта олсагу, мўминлардан бўлсак (26/Шуъаро 102); وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً Уларга эргашганлар ҳам шундай дейдилар: Кошки, бизга дунёга яна бир карра қайтишнинг имкони бўлса эди (2/Бақара 167); لَوْ أَنَّ لِي كَرَّةً Кошки, менга яна бир марта қайтишнинг имкони бўлса эди (39/Зумар 58).
Туянинг кўкрак қисмидаги думалоқ жой маъносини англатувчи كِرْكِرَة айни пайтда уюшган жамоа/тўп маъносида ҳам ишлатилади. كَرْكَرَة эса, шамолнинг булутларни ҳаракатга келтиришидир. Бу ҳам كَرَّ феълининг такрорланиши билан ҳосил қилинган феълдир.