ك ر ب
К-р-б
Ҳаддан ошган, шиддатли ғам, қайғу, андуҳ маъносини англатувчи كَرْب сўзи Қуръони Каримда ҳам шу маънода ишлатилган. Аллоҳ буюради: فَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ Биз ҳам ўзини ва аҳлини ўша буюк ғамдан қутқардик (21/Анбиё 76).
Оғриқ, изтироб, қайғу, ташвиш, машаққат маъноларини англатувчи كُرْبَة сўзи эса, худди унга ўхшаб ғам, андуҳ, қайғу маъносини англатувчи غُمَّة сўзи кабидир. Бунинг асли ҳам ковлаш йўли билан остини устига келтириш демак бўлган كَرْبُ اْلأَرْضِ иборасидан олингандир. Чунки ғам, қайғу демак бўлган غَمُّ инсоннинг ичини, тупроқнинг шу тарзда остини устига келтирилиши каби, ағдар-тўнтар қилади. Бир мақолда: اَلْكِرَابُ عَلَى اْلبَقَرِ дейилганки, [ер ҳайдаётганда] ернинг остини устига келтириш ҳўкизнинг зиммасидадир, деган маънони англатади. Табиийки, бу сўзнинг, ҳўкиз билан итларни овладик –яъни, бу ишни ва уни қилишни ташла!- демак бўлган اَلْكِلاَبُ عَلَى اْلبَقَرِ сўзи билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
كَرْبُ сўзининг, қуёш ботишга юз тутди демак бўлган كَرَبَتِ الشَّمْسُ сўзидан олинган бўлиши ҳам мумкин. إِنَاءٌ كَرْبَانُ ибораси эса, тўлишга яқин идиш демакдир. Бу сўзда كَرْبَان сўзи, яқиндир маъносини англатувчи قَرْبَان маъносида ишлатилган. Бу, ё тўлишга яқиндир, ёки челакнинг ипида бўлган катта тугун маъносидаги كَرَب тўладир маъносини англатади. Шу маънода أَكْرَبْتُ الدَّلْوَ дейиладики, челакнинг ипига катта тугун ташлаб боғладим, деганидир.
Баъзан, ғам, қайғу маъносини ташувчи غَمُّ ҳам инсоннинг қалби устидаги бир уқда/кўр тугун сифатида таърифланади.