ك ظ م
К-з-м
Нафас чиқадиган жой маъносини англатувчи كَظَم сўзидан أَخَذَ بَكَظَمِهِ ибораси ясалган бўлиб, нафасини ушлаб қолмоқ маъносини билдиради. Худди шу маънода كُظُوم шакли ҳам ишлатилади ва бу нафасни бир муддат ушлаб туриш деганидир. Бошқа томондан, бу ўзакдан ясалган сўзлар билан сукут/жимлик ҳам ифодаланади. Масалан, فَلاَنٌ لاَ يَتَنَفَّسُ фалон одам ҳеч нафас олмайди, дейилганда унинг ҳаддан ташқари жим қолгани баён этилган бўлади. كُظِمَ فُلاَنٌ дейилганда эса, бир кишининг нафаси ушлаб қолингани баён этилади. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَلاَ تَكُنْ كَصَاحِبِ الْحُوتِ إِذْ نَادَى وَهُوَ مَكْظُومٌ балиқ соҳиби каби бўлма! Ана у ғамга тўлган ҳолда шундай нидо қилган эди (68/Қалам 48).
Худди шу ўзакдан келган كَظْمُ اْلغَيْظِ эса, ғазабни ютмоқдир. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ [Ўша тақво эгалари] Ғазабларини ютадилар ва одамларни афв этадилар (3/Оли Имрон 134). Яна шу ўзакдан كَظَمَ اْلبَعِيرُ дейилади, бу ҳайвоннинг кавш қайтаришни тўхтатиши маъносидадир.
Мешкни тўлдиргандан сўнг ундан ҳаво чиқишининг олдини олиш мақсадида оғзини боғлашга كَظَمَ السِّقَاءَ дейилади. Тарози темирининг четида ипларнинг йиғиладиган ҳалқаси маъносини англатувчи كِظَامَة эса, айни пайтда ўқнинг ёйи ўзи билан боғланадиган тасма деганидир.
Икки қудуқ орасида бўлиб, сувлар оқадиган ариқларга ҳам كَظَائِم деб ном берилади. Бу номларнинг барчасида муштарак бўлган хусусият шуки, уларнинг ўзанлари нафас олиб-чиқарилаётган жойга ўхшатилгани ва улардаги ҳаракатнинг доимо такрорланиб туришидир.