ك و ر
К-в-р
Бир нарсанинг кеври كَوْرُ الشَّيْءِ , унинг атрофини айланиб, бир қисмини бошқа қисмларига боғлаш ва улашдир. Бу худди салланинг ўрамини ўраш каби бир маънога эга. Аллоҳ таолонинг: يُكَوِّرُ اللَّيْلَ عَلَى النَّهَارِ وَيُكَوِّرُ النَّهَارَ عَلَى اللَّيْلِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ У кечани кундузнинг устига ўрайди, кундузни эса кечанинг устидан ўрайди (39/Зумар 5) сўзи эса, Қуёшнинг ўз орбиталарида оқиб бориши, кеча ва кундузнинг қисқариб ҳамда узайиб бориши каби ҳолатларга ишорадир.
طَعَنَهُ فَكَوَّرَهُ Ўткир қуролни санчиб, ерга думалатди, деган ибора эса, шу тарзда яраланган кишининг ўзини йиғиштириб олган ҳолда ерга йиқилишини билдиради.
اِكْتَارَ اْلفَرَسُ От чопаётганда думини силкитди, деганидир.
Катта туя подаларига ҳам كَوْر дейилади.
Асаларининг уяси деган كُوَّارَةُ النَّحْلِ эса, бизга маълум нарсадир.
كُور эса, туянинг эгаридир.
Ҳар қандай катта шаҳар учун ҳам كُورَة номи ишлатилиши мумкин. Бу — қишлоқлар ва маҳаллалар жойлашган турар-жой ҳудуди демакдир.