كَمْ
Кам
Сўроқ юкламаси ёки ундов сифатида, мансуб исмдан олдин ишлатиладиган كم қанча? маъносини билдиради. Асл маъноси — сонни ифодалашдир. У сўроқ сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Нарсани белгиловчи исм ундан кейин мансуб шаклда келади. كَمْ رَجُلاً ضَرَبْتَ؟ Неча кишини урдинг? Худди шу юклама хабар/маълумот бериш учун ҳам қўлланилади. Бу ҳолатда нарсани белгиловчи ундан кейинги исм мажрур шаклда ўқилади. كَمْ رَجُلٍ неча киши (қанчадан-қанча киши…) Бунинг маъноси кўпликни ифодалашдир. Баъзан ундан кейин келувчи нарсани белгиловчи исмнинг бошида مِنْ мин юкламаси келади. Қуйидаги оятлар бунга мисолдир: وَكَمْ مِنْ قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَاهَا Қанчадан-қанча шаҳарни ҳалок қилдик. (7/Аъроф 4); وَكَمْ قَصَمْنَا مِنْ قَرْيَةٍ كَانَتْ ظَالِمَةً Биз аҳолиси золим бўлган қанчадан-қанча шаҳарни қириб ташладик (21/Анбиё 11).
كُمّ эса — кўйлакнинг, қўлнинг устини ёпувчи қисмидир.
كِمّ эса — меванинг устини ёпувчи пўстлоғидир. Бунинг кўплиги أَكْمَام шаклида келади. Аллоҳ буюради: فِيهَا فَاكِهَةٌ وَالنَّخْلُ ذَاتُ اْلأَكْمَامِ Унда мевалар ва ғунчали хурмо дарахтлари бор (55/Ар-Роҳман 11).
كُمَّة сўзи эса бош кийим (капюшон) каби бошни ёпадиган нарса деганидир.