ك ذ ب
К-з-б
Ёлғон деганини англатувчи كِذْب тушунчаси устида илгари صِدْق моддасини кўриб чиқаётганимизда тўхталган эдик. Ўша ерда ёлғон ҳам айтилган сўзда, ҳам қилинган ишда бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эдик. Аллоҳ буюради: إِنَّمَا يَفْتَرِي الْكَذِبَ الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқийдилар (16/Наҳл 105); وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ Аллоҳ мунофиқларнинг ёлғончи эканликларига гувоҳлик беради (63/Мунофиқун 1). Бу оятда уларнинг сўзлари аслида тўғри эканини, ёлғонлари сўзларида эмас, балки эътиқод тизимларида эканини илгари изоҳлаган эдик. لَيْسَ لِوَقْعَتِهَا كَاذِبَةٌ Унинг воқе бўлишини/мавжудлигини ҳеч бир ёлғонга чиқарувчи йўқдир (56/Воқеа 2). Бу оятда ёлғон бевосита феълнинг ўзига нисбат берилган. Худди فِعْلَةٌ صَادِقَةٌ، ва فِعْلَةٌ كَاذِبَةٌ тўғри иш ва ёлғон иш иборларида бўлгани каби. Аллоҳ буюради: نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ Ёлғончи, гуноҳкор бир пешона сочи (96/Алақ 16).
Бир кишининг ёлғончилигини муболаға қилиш учун رَجُلٌ كَذَّابٌ كَذُوبٌ كُذَبْذُبٌ كَيْذُبَانُ сўзларидан бири ишлатилади. Худди шу маънода لاَ مَكْذُوبَةَ дейилади, бу эса ҳеч қандай ёлғон йўқ, яъни, сенга ёлғон гапирмаяпман, деганидир. كَذَبْتُكَ حَدِيثًا ибораси эса сенинг сўзингни ёлғон санадим маъносини англатади. Аллоҳ буюради: وَقَعَدَ الَّذِينَ كَذَبُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар ўтирдилар (9/Тавба 90).
Ёлғон гапириш деганини англатувчи كَذَبَ феъли, худди لَقَدْ صَدَقَ اللَّهُ رَسُولَهُ الرُّؤْيَا بِالْحَقِّ Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила рост чиқарди. (48/Фатҳ 27) оятида келган صَدَقَ феъли каби иккита мафъул олади. Бу маънода كَذَبَهُ كَذِبًا ، كِذَّابًا дейилади, бу эса кимгадир бир ёлғон гапиришни ифодалайди. Худди шунингдек أَكْذَبْتُهُ дегани, уни ёлғончи деб билдим, деганидир. كَذَّبْتُه иборасига келсак, у кишининг тўғри ёки ёлғон гапирганига қарамасдан, бир кишининг ёлғон гапирганини таъкидлаш/кишини ёлғончиликда айблашдир.
Қуръони Каримда келган تَكْذِيب шакли эса тўғри нарсани ёлғонга чиқариш маъносида ишлатилган. Аллоҳ буюради: كَدَأْبِ آَلِ فِرْعَوْنَ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَذَّبُوا بِآَيَاتِنَا Фиръавн оиласи ва улардан аввалгилар каби; улар оятларимизни ёлғон санаганлари сабабли (Аллоҳ уларни) тутиб олган эди (3/Оли Имрон 11); قَالَ رَبِّ انْصُرْنِي بِمَا كَذَّبُونِ Нуҳ: Эй Роббим! Мени ёлғон билан айблаганларига қарши менга ёрдам бер! деди (23/Муъминун 26).
Яна буюради: بَلْ كَذَبُوا بِالْحَقِّ Аксинча, улар Ҳақни ёлғонга чиқардилар (50/Қоф 5); كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا عَبْدَنَا Улардан аввал Нуҳнинг қавми ҳам Ҳақни ёлғон санаган эди; улар ҳам бандамизни ёлғончи санаган эди (54/Қамар 9); كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌ بِالْقَارِعَةِ Самуд ва Од (қавмлари ҳам) эшикларини қоқадиган ўша фалокатни ёлғон санаган эдилар (69/Ҳаққо 4); وَإِنْ يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَثَمُودُ (Эй Муҳаммад!) Агар сени (мушриклар) ёлғончи санаётган бўлсалар, билгинки, улардан аввал Нуҳ қавми, Од ва Самуд (қабилалари ҳам ўз пайғамбарларини) ёлғончи санаган эдилар (22/Ҳаж 42).
وَإِنْ يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ Сени ёлғонга чиқараётган бўлсалар, улардан аввалгилар ҳам ёлғонга чиқарган эдилар (35/Фотир 25); فَإِنَّهُمْ لاَ يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآَيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ Улар аслида сени ёлғончи санамаяптилар; золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар (6/Анъом 33) оятида келган يُكَذِّبُونَكَ феъли ҳам шаддасиз, ҳам шаддали тарзда ўқилган; маъноси эса: Улар сенинг бир ёлғон гапирганингни кўра олган эмаслар ва сенинг бир ёлғон гапирганингни исботлай ҳам олмайдилар.
حَتَّى إِذَا اسْتَيْئَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا То пайғамбарлар (уларнинг иймон келтиришидан) умид узадиган ҳолга келгунга қадар ва ўзлари ёлғончи ҳолига тушиб қолганларини гумон қилгунга қадар (12/Юсуф 110) оятида келган كُذِبوُا ибораси эса, пайғамбарлар ўзлари юборилган инсонлар томонидан ёлғончиликда айбланганларини билган вақтларигача, деганидир.
Шундай экан, бу ерда келган كُذِّبوُا феъли, худди فُسِّقوُا زُنّوُا خُطِّئوُا феъллари кабидир. Улар қандай қилиб диндан чиқишда, зино қилишда ва хато қилишда айбланишни ифодаласа, бу феъл ҳам ёлғон гапиришда айблаш маъносини англатади. Бунинг энг очиқ далили қуйидаги оятлардир: وَإِنْ يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ Агар улар сени ёлғончиликда айбласалар, сендан аввал ҳам бир қанча пайғамбарлар ёлғон гапиришда айбланганлар (35/Фотир 4); وَكَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا مِعْشَارَ مَا آَتَيْنَاهُمْ فَكَذَّبُوا رُسُلِي فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ Улардан аввалгилар ёлғонга чиқарган эдилар. Булар уларга ато этганимизнинг ўндан бирига ҳам етмаганлар. Улар пайғамбарларимни ёлғончиликда айбладилар; боқ, инкорнинг оқибати қандай бўлди (34/Сабаъ 45); إِنْ كُلٌّ إِلاَّ كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ Уларнинг барчаси ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончиликда айбладилар ва азобга мустаҳиқ бўлдилар (38/Сод 14).
Юсуф сурасининг 110-оятида келган ёлғонга чиқариш билан боғлиқ феъл шаддасиз ҳолда كُذِبوُا тарзида ҳам ўқилган. Бу ҳам كَذَبْتُكَ حَدِيثًا иборасига ўхшайди, сенинг сўзингни ёлғон санадим маъносини англатади. Шунга кўра ояти каримнинг маъноси шундай бўлади: Ўзларига Пайғамбар юборилган инсонлар, пайғамбар уларга: агар иймон келтирмасангиз, Аллоҳнинг азоби сизларга келади, деб хабар беришида ёлғон гапирган, деб ўйлай бошлагунларигача Уларнинг бундай ўйлашларининг сабаби эса, Аллоҳ таоло уларга маълум бир вақтгача муҳлат берганини ва бу муддатда қилган ва айтган барча нарсалари ёзиб борилаётганини етарлича англамаганликларидандир.
Аллоҳ таолонинг: لاَ يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلاَ كِذَّابًا У ерда на бир бекорчи сўз эшитадилар, на бир ёлғон эшитадилар (78/Набаъ 35) оятида келган كِذَّابًا сўзи эса ёлғонга чиқариш маъносидадир. Яъни: У ерда ҳеч ким ёлғон гапирмайди, токи кимдир бошқаларни ёлғон гапиришда айбласин. Жаннатда ёлғонга чиқариш йўқлигининг билдирилиши, у ерда ёлғон йўқлигини билдиришни ҳам тақозо этади. Бу сўз бир-бирларига ёлғон гапириш маъносини англатувчи مُكَاذَبَة ўзагидан келиб чиқиб كِذَابًا тарзида ҳам ўқилган. Яъни: Улар у ерда, инсонлар дунёда бир-бирларига ёлғон гапирганидек, бир-бирларига ёлғон гапирмайдилар. Бу маънода حَمِلَ فُلاَنٌ عَلَى قِرْنِهِ فَكَذَبَ фалон одам бошини олдига эгди, эгилди (буришди) ва ёлғон гапирди, дейилади. Бунинг акси бўлган ҳолатни тасвирлаш учун эса صَدَقَ тўғри гапирди, ибораси ишлатилади. Худди шу маънода, агар урғочи туянинг узоқроқ муддат сут беражаги тахмин қилинса-ю, лекин шунча давом этмаса, бу ҳолатни ифодалаш учун كَذَبَ لَبَنُ النَّاقَةِ туянинг сути ёлғон гапирди, дейилади.
Ҳаж сенга ёлғон бўлди маъносини англатувчи كَذَبَ عَلَيْكَ الْحَجُّ сўзига келсак, Ҳаж сенга фарз бўлди, энди уни адо этмоғинг керак, деганидир. Аслида эса, бу учинчи шахсларга оид, вақти кечиккан бир ҳукмдир. Худди: قَدْ فَاتَ الْحَجُّ فَبَادِرْ Ҳаж ўтди; шошил сўзи каби. Бу ерда ўтди дегани, ҳақиқатан ўтди дегани эмас, балки ўтай деб қолди маъносини англатади.
Мансуб [охирги ҳаракати фатҳа] ҳолида كَذَبَ عَلَيْكَ اْلعَسَلَ дейилиши, бир кишига рағбат юзасидан عَسَلُ таомини тавсия қилишдир. Баъзилар эса, бу ердаги عَسَل аслида бир хил югуриш бўлган бўри юриши маъносини англатувчи عَسَلاَنُ дегани, деб айтганлар.
Бўёқ билан турли тарзда бўялиб, нақшли каби кўринадиган либосга ҳам كَذَّابَة деб ном берилади, бу номни олишининг сабаби эса, кўриниши билан ҳақиқати ўртасида номувофиқлик бўлгани учун ўзини-ўзи ёлғонга чиқариш хусусиятидандир.