م خ ر
М-х-р
مَخْرُ اْلمَاءِ لِلأَرْضِ жумласи, сувнинг ерни ёриши, деганидир. Кема кўкраги билан сувни ёриб ўтганда مَخَرَتِ السَّفِينَةُ مَخْرًا وَمُخُورًا дейилади. Шунингдек مَاخِرَةٌ سَفِينَةٌ кўкраги билан сувни ёриб борувчи кема дейилган. Унинг кўплиги مَوَاخِر шаклида келади. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَتَرَى الْفُلْكَ مَوَاخِرَ فِيهِ Кемаларнинг уни ёриб ёриб ўтишини кўрасан (16/Наҳл 14).
اِسْتَمْخَرْتُ الرِّيحَ وَاِمْتَخَرْتُهُ ибораси, бурнимни шамолга бурдим, деганидир. Бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: اِسْتَمْخِرُوا الرِّيحَ وَأَعِدُّوا النَّبْلَ [ҳожат чиқариш пайтида] шамолни ҳисобга олинг ва отадиган ўқингизни тайёрланг. Яъни, истинжо пайтида шу ҳолатни эгалланг.
مَاخُور сўзи ичкилик сотиладиган жойни билдиради.
بَنَاتُ مَخْرٍ таъбири эса, ёзда пайдо бўладиган булутлар, маъносидадир.