ف ت ل
Ф-т-л
فَتَلْتُ الْحَبْلَ فَتْلاً : Арқонни эшдим. فَتِيل сўзи مَفْتُول (эшилган) маъносидадир. Данак ичидаги ёриқ ичкарисидаги пардага فَتِيل дейилиши, у фитил шаклида бўлгани учундир. Аллоҳ буюради: وَلَا يُظْلَمُونَ فَتِيلًا : Уларга (хурмо данагидаги) фитил қадар ҳам зулм қилинмайди (4/Нисо 49). فَتِيل : бармоқларинг орасида эшадиган ип ёки кириндидир. Бу сўз билан арзимас нарсалар учун масал айтилади. نَاقَةٌ فَتْلاَءُ الذِّرَاعَيْنِ : олдинги икки оёғи бақувват бўлган туя.

