ف ق ر
Ф-қ-р
فَقْر сўзи тўрт маънода ишлатилади.
1- Зарурий эҳтиёжнинг бўлиши: Бу, дунёда мавжуд бўлганлари муддатда барча инсонларни; ундан-да кўпроқ — барча мавжудотларни қамраб олади. Қуйидаги оят шу маънодадир: يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ : Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар (35/Фотир 15). Аллоҳ таоло инсонни васфлаганда ҳам бу турдаги эҳтиёжга шундай ишора қилади: وَمَا جَعَلْنَاهُمْ جَسَدًا لَا يَأْكُلُونَ الطَّعَامَ : Биз уларни таом емайдиган жасадлар қилмадик (21/Анбиё 8).
2- Даромаднинг/Кун кечириш учун бир нарсанинг бўлмаслиги: Бу ҳам қуйидаги оятларда зикр қилинган нарсадир: لِلْفُقَرَاءِ الَّذِينَ أُحْصِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لَا يَسْتَطِيعُونَ ضَرْبًا فِي الْأَرْضِ يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ : Садақаларингизни; ўзларини Аллоҳ йўлига бағишлаган, шу сабабли ер юзида (дунё матоҳи учун) чопишга имконият топа олмайдиган ва иффати сабабидан билмаганлар томонидан бой деб ўйланадиган фақирларга беринг (2/Бақара 273); إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ : Агар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли билан бой қилади (24/Нур 32); إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ : Садақалар фақатгина фақирларга, мискинларга берилади (9/Тавба 60).
3- Нафснинг фақирлиги: Бу Пайғамбарнинг (сав) қуйидаги ҳадисида назарда тутилган очкўзликдир: كَادَ الْفَقْرُ أَنْ يَكُونَ كُفْرًا : Фақирлик (Очкўзлик) деярли куфрга тенг бўлаёзди. Бу қуйидаги ҳадиснинг зидди: اَلْغِنَى غِنَى النَّفْسِ : Ҳақиқий бойлик — нафс бойлигидир. Арабларнинг қуйидаги сўзларида назарда тутилган нарса ҳам шудир: مَنْ عَدِمَ الْقَنَاعَةَ لَمْ يُفِدْهُ الْمَالُ غِنًى : Қаноати бўлмаган кишини мол бой қилмайди.
4- Аллоҳга муҳтож бўлиш: Пайғамбарнинг (сав) қуйидаги ҳадисида назарда тутилган мана шу турдаги фақирликдир: اَللَّهُمَّ أَغْنِنِي بِاْلاِفْتِقَارِ إِلَيْكَ وَلاَ تُفْقِرْنِي بِاْلاِسْتِغْنَاءِ عَنْكَ : Эй Аллоҳим, Ўзингга муҳтож бўлиш билан мени бой қил, Ўзингдан истиғно қилиш билан мени фақир қилма. Қуйидаги оятда ҳам назарда тутилган нарса шудир: رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ : Роббим, менга нозил қиладиган ҳар бир яхшиликка муҳтожман (28/Қосос 24). Шоир ҳам худди шу маънога шундай ишора қилади:
وَيُعْجِبُنِي فَقْرِي إِلَيْكَ وَلَمْ يَكُنْ *** لِيُعْجِبَنِي لَوْلاَ مَحَبَّتُكَ الْفَقْرُ -354
354- Ўзингга муҳтож бўлишим менга ёқади; агар сенинг муҳаббатинг бўлмаса эди, фақирликни севмас эдим.
اِفْتَقَرَ فَهُوَ مُفْتَقِرٌ وَفَقِيرٌ : Фақир бўлди, у фақирдир, дейилади. Қиёс жиҳатидан мос бўлса-да, فَقُرَ деярли ҳеч айтилмайди. فَقِير сўзининг асл маъноси — умуртқаси синган кишидир. Дейиладики; فَقَرَتْهُ فَاقِرَةٌ ; яъни унинг бошига умуртқа синдирувчи бир фалокат келди. أَفْقَرَكَ الصَّيْدُ فَارْمِهِ : Ов умуртқасини синдиришга имкон берди, унга ўқ от. Баъзилар эса бу сўз чуқур маъносидаги فُقْرَة ўзагидан келиб чиққанини айтадилар. Шу маънодан сув тўпланадиган ҳар бир чуқурга فَقِير дейилади. فَقَّرْتُ لِلْفَسِيلِ : Хурмо кўчати учун бир чуқур қазиб, уни ўша ерга ўтқаздим. Шоир шундай дейди:
مَالَيْلَةُ الْفَقِيرِ إِلاَّ شَيْطَانٌ -355
355- Фақирнинг [қудуқ, канал] кечаси шайтондан бошқаси эмас!
Шеърдаги الْفَقِير сўзи бир қудуқ номи эканлиги айтилган. فَقَرْتُ الْخَرَزَ : Мунчоқни тешдим. أَفْقَرْتُ الْبَعِيرَ : Туянинг бурнини тешдим.