ف س ر
Ф-с-р
فَسْر : тушунарли маънони ошкор қилишдир. Шу маънодан келиб чиқиб, сийдикни текширишдан чиқадиган хулосага [касаллик ва шунга ўхшашларга] تَفْسِرَة дейилади. Сув шишаси ҳам шу сўз билан номланган. Муболаға шакли تَفْسِير сўзи худди فَسْر кабидир. Баъзан تَفْسِير якка сўзлар ҳамда улардан ғариб бўлганларининг шарҳи маъносида, баъзан эса таъвилга оид қилинган шарҳ маъносида келади. Шунинг учун «туш тафсири» ва «туш таъвили» дейилади. Аллоҳ буюради: وَلَا يَأْتُونَكَ بِمَثَلٍ إِلَّا جِئْنَاكَ بِالْحَقِّ وَأَحْسَنَ تَفْسِيرًا : Улар сизга бирор масал келтирсалар, албатта, Биз сизга ҳақ жавобни ва энг чиройли шарҳни келтириб қўйдик (25/Фурқон 33).

