غ ب ن
Ғ-б-н
غَبَن : Бир хил яширинлик билан, дўстинг билан ораларингдаги муомалада унга зарар етказишинг ёки уни алдашингдир. Агар сўз юритилаётган бу зарар мол хусусида бўлса, غَبَنَ فُلاَنٌ /Фалончи алдади; агар бирор фикр хусусида бўлса, غَبِنَ فُلاَنٌ /Фалончи ожиз бўлди дейилади. Бирор нарсадан ғофил бўлиб, буни зарар деб қабул қилганингда, غَبِنْتُ كَذَا غَبَنًا дейсан.
يَوْمُ التَّغَابُنِ : Қиёмат кунидир; чунки қуйидаги оятларда ишора қилинган савдодаги зарар ўша куни юзага чиқади: وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ : Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳнинг розилигини истаб ўз жонларини фидо қиладилар (2/Бақара 207); إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ : Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини, уларга жаннат бериш эвазига сотиб олди (9/Тавба 111); إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا : Аллоҳга берган аҳдларини ва қасамларини оз баҳога сотадиганлар (3/Оли Имрон 77). Қиёмат кунида одамлар ҳам қилмаган савдоларидан, ҳам ундан қўлга киритганларидан нималарни зиён қилганликларини билиб оладилар.
Кимдандир يَوْمُ التَّغَابُنِ хусусида сўралди, у эса шундай жавоб берди: Ўша куни нарсалар одамларга дунёдаги ўлчовларидан фарқли тарзда кўринади. Муфассирлардан баъзилари эса шундай деган: غَبْن сўзининг ўзак маъноси бирор нарсани яширишдир. Фатҳа билан غَبَن ; бирор нарса яшириладиган жойдир. Дарҳақиқат, шоир шундай дейди:
وَلَمْ أَرَ مِثْلَ الْفِتْيَانِ فِي غَبَنِ الْ *** أَيَّامِ يَنْسَوْنَ مَا عَوَاقِبُهَا -338
338- Кунларни зое қилишда йигитлар кабисини кўрмадим. Улар ўша кунларнинг оқибатида нималар келишини унутадилар.
Яширин бўлганлари учун, сон ва тирсакларнинг ички қисми каби букиладиган барча аъзоларга дейилади. Аёл ҳақида / дейилади.