غ ل و
Ғ-л-в
غُلُوّ : ҳаддан ошишдир. Агар ҳаддан ошиш нархда бўлса, غَلاَء ; агар қиймат ва мартабада бўлса غُلُوّ ; агар отилган ўқ билан боғлиқ бўлса غَلْو дейилади. Бу барча турли шаклларнинг феъли غَلاَ يَغْلُو келади. Аллоҳ буюради: يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ : Эй аҳли китоблар, динингизда ҳаддан ошманглар (4/Нисо 171). Қозон қайнаганда غَلْي ва غَلَيَان дейилади. Қуйидаги оятларда келган ушбу сўз шу маънодан истиора қилинган: طَعَامُ الْأَثِيمِ * كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ * كَغَلْيِ الْحَمِيمِ : Гуноҳкорнинг таомидир * Худди эриган маъданлар каби қоринларда қайнайди * Қайноқ сувнинг қайнаши каби (44/Духон 44-46). Ғазаб ва жанг шиддати ҳам шунга ўхшатилган.
تَغَالَى النَّبْتُ : Ўсимлик бўй чўзди деган сўз غَلْي дан ҳам, غُلُوّ дан ҳам келган бўлиши мумкин. غُلَوَاء : Жимоъда ҳаддан ошишдир. غُلَوَاءُ الشَّبَابِ (ёшликнинг бошланиши, жўшқинлиги) ҳам шунга ўхшатилган.