غ ل ف
Ғ-л-ф
وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌ : Улар: Бизнинг қалбларимиз пардалидир, дедилар (2/Бақара 88). Баъзиларга кўра غُلْف — арабларнинг қуйидаги сўзидаги каби أَغْلَف сўзининг кўплигидир: سَيْفٌ أَغْلَفُ — яъни қилич қини ичидадир. Бу ҳам қуйидаги оятларда баён қилинган кабидир: وَقَالُوا قُلُوبُنَا فِي أَكِنَّةٍ مِمَّا تَدْعُونَا إِلَيْهِ : Улар: Сен бизни даъват қилаётган нарсадан қалбларимиз тўсилгандир, дедилар (41/Фуссилат 5); لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَذَا : Дарҳақиқат, сен бундан ғафлатда эдинг (50/Қоф 22). Баъзиларга кўра оятнинг маъноси шудир: «Қалбларимиз илм идишидир». Бошқа баъзиларга кўра эса оят «Қалбларимиз ёпиқдир» маъносидадир.
غُلاَمٌ أَغْلَفُ сўзи «суннат қилинмаган бола»дан киноядир. غُلْفَة худди قُلْفَة (суннат териси) кабидир. غَلَّفْتُ السَّيْفَ، وَالْقَارُورَةَ، وَالرَّحْلَ، وَالسَّرْجَ : Қилич, шиша, тўқим ва эгарга ғилоф кийдирдим. غَلَّفْتُ لِحْيَتَهُ بِالْحِنَاءِ : Унинг соқолини хина билан бўядим. تَغَلَّفَ худди تَخَضَّبَ (бўялди) кабидир. Баъзиларга кўра, юқоридаги оятда келган غُلْفٌ сўзи غِلاَف сўзининг кўплигидир. Унинг асли лом ҳарфи заммаси билан كُتُب каби غُلُف дир. Зикр этилган оят шу тарзда ҳам ўқилган. Яъни, қалбларимиз илм идишидир. Оятда зикр этилганлар айтган сўзлари билан шунга ишора қилмоқдалар: «Сендан ўрганишга эҳтиёжимиз йўқ; биздаги илм бизга кифоядир».