غ م ز
Ғ-м-з
غَمْز сўзининг асл маъноси — айбли бўлган нарсага кўз қовоғи ёки қўл билан ишора қилишдир. Шу маънодан шундай дейилади: مَا فِي فُلاَنٍ غَمِيزَةٌ : Фалончи кишида унга ишора қилинадиган бирон камчилик йўқ. Кўплиги غَمَائِز шаклида келади. Аллоҳ буюради: وَإِذَا مَرُّوا بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ : Уларнинг олдидан ўтганларида бир-бирларига кўз қисардилар (83/Мутоффифун 30). Бунинг асли غَمَزْتُ الْكَبْشَ : Семизми деб, қўчқорга тегиб кўрдим, деган сўздан келиб чиққан. Бу худди غَبَطْتُهُ (семизми деб, уни пайпаслаб/текшириб кўрдим) деган сўз кабидир.

