ن ط ق
Н-т-қ
Урфда نُطْق : инсоннинг тил билан айтган, қулоқ билан эшитган товушларидир. Шу маънода Аллоҳ буюради: مَا لَكُمْ لاَ تَنْطِقُونَ Сизга нима бўлдики, гапирмаяпсизлар? (37/Соффат 92).
Бу ибора деярли ҳамиша инсон учун ишлатилади. Уни бошқа нарса учун ишлатиш эса, фақат кетма-кет санаб ўтишда тилга олиниши мумкин. Масалан: اَلنَّاطِقُ وَالصَّامِتُ ибораси каби. Бу иборада гапирувчи — овози бор; жим турувчи эса — овози йўқ дегани. Шунинг учун ҳайвонлар ҳақида نَطِيق (гапирувчи) дейилмайди; фақат шартли равишда ва ташбеҳ йўли билан айтилиши мумкин. Шоирнинг қуйидаги сўзи каби:
445- عَجِبْتُ لَهَا أَنَّى يَكُونُ غِنَاؤُهَا *** فَصِيحًا وَلَمْ تَفْغَرْ لِمَنْطِقِهَا فَمَا
445- Унга (ўша каптарга) ҳайрон қолдим, унинг сайрашининг,
шу қадар фасоҳатли бўлганига, сайраганда оғзини очмаган ҳолда.
Мантиқшунослар гапириш ўзи орқали рўёбга чиқадиган қобилиятга نُطْق деб ном берадилар. Шуни назарда тутиб инсонни таърифлаганда шундай деганлар: اَلإِنْسَانُ هُوَ اْلحَيُّ النَّاطِقُ اْلمَائِتُ Инсон — тирик, гапирувчи, ўлимли бир мавжудотдир. Уларнинг фикрича, نُطْق муштарак лафздир. У инсон ўзи орқали гапирадиган инсоний қобилият бўлиб, айни пайтда товушдан ҳосил бўладиган сўздир.
Баъзан бирор нарсани кўрсатувчи ҳар қандай ишора ҳам نَاطِق гапирувчи деб аталади. Шунинг учун бир донишмандга сўралибди:
Гапирувчи, жим турувчи нима?
Хабар берувчи далиллар ва панд-насиҳат берувчи ибратлардир, деб жавоб берибди.
Шу маънода Аллоҳ буюради: لَقَدْ عَلِمْتَ مَا هَؤُلَاءِ يَنْطِقُونَ Сен жуда яхши биласанки, булар гапирмайдилар (21/Анбиё 65). Бу шуни кўрсатадики: улар гапирувчи, ақл эгаси бўлган мавжудотлар эмас.
(41/Фуссилат 21). Айтилганки: бу — ибрат олишдир. Зеро маълумки, барча нарсалар фақат ибрат олинганда гапиради. (27/Намл 16). Бу ерда қушларнинг товушлари гапириш деб аталган, чунки Сулаймон пайғамбар уларни тушунар эди. Агар бир киши бирор нарсадан бир маъно тушунса, бу нарса унинг наздида гапирувчидир, ҳатто ўзи ҳақиқатан жим турувчи мавжудот бўлса ҳам. Ундан ҳеч нарса тушунмайдиган киши наздида эса, у жим турувчи мавжудотдир; ҳатто гапирувчи бўлса ҳам. (45/Жосия 29). Демак, китоб гапирувчи мавжудотдир. Фақат унинг гапириши кўзлар билан идрок этилади. Худди сўз ҳам бир китобдир. Аммо у эшитиш билан идрок этилади. (41/Фуссилат 21) деган сўзига келсак, айтиладики: бу эшитиладиган товуш билан рўй беради. Баъзилар эса: бу ибрат олиш йўли билан бўлади, дейди. Охиратдаги қайта тирилиш вақтида нима қандай бўлишини Аллоҳ таоло яхшироқ билади. , ; чунки лафз маънони ўз ичига олиши ва қамраб олиши жиҳатидан чегарага ўхшайди, дейди. Шоирнинг қуйидаги сўзига келсак: 446