ن ف د
Н-ф-д
نَفَاد : Йўқ бўлиш, тугаб битишдир. Аллоҳ буюради: إِنَّ هَذَا لَرِزْقُنَا مَا لَهُ مِنْ نَفَادٍ Мана бу — Бизнинг ризқимиз; шубҳасиз, унда ҳеч тугаш йўқдир (38/Сод 54). Бу маънода феъл сифатида نَفِدَ يَنْفَدُ шаклида келади. Аллоҳ буюради: قُلْ لَوْ كَانَ الْبَحْرُ مِدَادًا لِكَلِمَاتِ رَبِّي لَنَفِدَ الْبَحْرُ قَبْلَ أَنْ تَنْفَدَ كَلِمَاتُ رَبِّي وَلَوْ جِئْنَا بِمِثْلِهِ مَدَدًا Айт: Агар Роббимнинг сўзларини ёзиш учун денгиз сиёҳ бўлса, Роббимнинг сўзлари тугашидан олдин, денгиз, албатта, тугаб қолар эди, ҳатто унинг бир мислини яна ёрдамга келтирсак ҳам (18/Каҳф 109); مَا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ Аллоҳнинг сўзлари тугамайди (31/Луқмон 27).
أَنْفَدُوا феъли — озиқлари тугади, деганидир.
خَصْمٌ مُنَافِدٌ рақибининг далилини пучга чиқариш учун баҳслашадиган рақибдир. Бу маънода نَافَدْتُهُ فَنَفَدْتُهُ У билан далилларимни келтирдим ва унинг далилларини пучга чиқардим, дейилади.