ق ب س
Қ-б-с
قَبَس : Олинган олов алангаси/чўғи: سَآَتِيكُمْ مِنْهَا بِخَبَرٍ أَوْ آَتِيكُمْ بِشِهَابٍ قَبَسٍ لَعَلَّكُمْ تَصْطَلُونَ : Сизга ундан ё бир хабар, ёки исиниб олишингиз учун бир чўғ олов олиб келаман (27/Намл 7). قَبَس ва اِقْتِبَاس : олов сўрашдир; кейинчалик булар илм ва ҳидоят талаби учун истиора қилинган. Аллоҳ буюради: انْظُرُونَا نَقْتَبِسْ مِنْ نُورِكُمْ : Бизни кутинглар, нурингиздан озгина ёруғлик олайлик (57/Ҳадид 13). أَقْبَسْتُهُ نَارًا أَوْ عِلْمًا : Унга олов ёки илм бердим. Тезлик жиҳатидан оловга ўхшатилиб, тез жуфтлашадиган наслдор ҳайвонга قَبِيس дейилади.

