ق ر ف
Қ-р-ф
قَرْف ва اِقْتِرَاف сўзларининг асл маъноси — дарахт ва жароҳатнинг пўстини кўчиришдир. Ундан кўчирилган нарсага قِرْف дейилади. اِقْتِرَاف сўзи эса, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, касб (фойда) орттириш учун истиора қилинган. Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ يَكْسِبُونَ اْلإِثْمَ سَيُجْزَوْنَ بِمَا كَانُوا يَقْتَرِفُونَ : Гуноҳ касб қилувчилар, касб қилган гуноҳлари жазосини албатта тортадилар (6/Анъом 120); وَلِيَقْتَرِفُوا مَا هُمْ مُقْتَرِفُونَ : Улар касб қиладиган гуноҳларини касб қилаверсинлар деб (6/Анъом 113); وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا : ва касб қилган молларингиз (9/Тавба 24).
Шуни айтиш керакки, اِقْتِرَاف сўзи кўпроқ ёмонлик қилиш маъносида ишлатилади. Шу боис; اَلْاِعْتِرَافُ يُزِيلُ اْلاِقْتِرَافَ : Эътироф иқтирофни/қилинган гуноҳни кетказади, дейилади. Бирор кишини бирор нарса билан айблаган ёки унга туҳмат қилган вақтингда قَرَفْتُ فُلاَنًا بِكَذَا дейсан. Ушбу оят ҳам шу маънода талқин қилинган: وَلِيَقْتَرِفُوا مَا هُمْ مُقْتَرِفُونَ : ва туҳмат қилганларини туҳмат қилишда давом этсинлар (6/Анъом 112).
فُلاَنٌ قَرَفَنِي : Фалон киши мени айблади.
رَجُلٌ مُقْرِفٌ : Жирканч, тубан одам. Инсон ўзи сабабли айбланадиган бир иш қилганда, унга шундай дейилади: قَارَفَ فُلاَنٌ أَمْرًا : Фалон киши (ёмон) бир иш қилди.