ق ط ع
Қ-т-ъ
Луғатда кесмоқ/узмоқ маъносини англатувчи قَطْع сўзи — жисмлар каби кўз билан кўринадиган бирор нарсани, ёхуд фақат ақл билан билинадиган нарсалар каби басират/теран нигоҳ билан идрок этиладиган борлиқларни бир-биридан ажратиш деганидир. Инсон танасидаги аъзоларнинг кесилиши бунга бир мисол бўлади: َلأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ مِنْ خِلاَفٍ : Қўлларингиз ва оёқларингизни чалкаштириб кестираман (7/Аъроф 124);وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا : Ўғрилик қилган эркак ва аёлнинг қилганларига яраша қўлларини кесинглар (5/Моида 38). Қуйидаги оятда келган кесиш ҳам шу маънодадир: كَمَنْ هُوَ خَالِدٌ فِي النَّارِ وَسُقُوا مَاءً حَمِيمًا فَقَطَّعَ أَمْعَاءَهُمْ Буларнинг ҳоли, дўзахда абадий қоладиган ва ичакларини тилка-пора қиладиган қайноқ сув ичириладиган кимсанинг ҳоли каби бўладими? (47/Муҳаммад 15).
Кийимни кесиш ҳам шу маъно ичига киради. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида келган: فَالَّذِينَ كَفَرُوا قُطِّعَتْ لَهُمْ ثِيَابٌ مِنْ نَارٍ Уни инкор этганлар учун оловдан кийимлар бичилгандир (22/Ҳаж 19).
Йўл кесиш ибораси эса икки маънода ишлатилади: Биринчисида юрмоқ, йўл босмоқ маъносидадир. Иккинчисида эса, келиб-ўтувчилардан ва йўлда юрувчилардан талон-торож қилмоқ/уларни талаш маъноси кўзда тутилган. Аллоҳ буюради: أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ وَتَقْطَعُونَ السَّبِيلَ : Сизлар эркакларга келяпсизлар, йўл кесяпсизлар (29/Анкабут 29). Бу оят Аллоҳ таолонинг: اَلَّذِينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ : Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсишни истайдилар (7/Аъроф 45) сўзи ҳамда فَصَدَّهُمْ عَنِ السَّبِيلِ : Шундай қилиб, уларни тўғри йўлдан тўсиб қўйгандир (27/Намл 24) оятига ишора қилади.
Бу оятларда зикр этилган залолатнинг قَطْعُ الطَّرِيقِ Йўл кесиш деб аталишининг сабаби эса, бундай хатти-ҳаракатлар одамларнинг йўлдан тўсилишига/қайтарилишига сабаб бўлганидандир. Шунинг учун бу иш ҳам худди Йўл кесиш каби баҳоланган.
Ибора сифатида قَطْعُ الْمَاءِ بِالسِّبَاحَة Сузиб сувни кесиш ҳам уни сузиб ўтиш маъносини англатади.
Алоқанинг кесилиши قَطْعُ الْوَصْلِ ибораси эса, ажралиш/тарк этишдир.
Қариндош билан яқинлик ришталарини кесиш ҳам قَطْعُ الرَّحِمِ шаклида айтилади ва бу уларни тарк этиш/ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳамда уларга яхшилик қилишни тўсиш маъносини ташийди. Бу маънода Аллоҳ таоло шундай буюради: وَتُقَطِّعُوا أَرْحَامَكُمْ : Демак, қариндошлик ришталарингизни узасизми? (47/Муҳаммад 22); وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ : Улар Аллоҳ уланишини буюрган нарсани (иймон ва қариндошлик ришталарини) узадилар (2/Бақара 27); ثُمَّ لِيَقْطَعْ فَلْيَنْظُرْ : Сўнгра уни узсин-да, боқсин (22/Ҳаж 15). Бу оятнинг тафсирида айтилганки: Бу одам сўнгра арқонини узсин-да, ерга қулаб тушсин. Баъзилар эса, ўзини бўғиб ўлдириб, ажалини узсин, дейишган. Бу Ибн Аббоснинг: Сўнгра ўзини бўғсин тарзидаги тафсирининг маъносини ташийди.
قَطْعُ اْلأَمْرِ : Бир ишни қатъийлаштириш, у ҳақда сўнгги қарорни бериш деганидир. Аллоҳ буюради: مَا كُنْتُ قَاطِعَةً أَمْرًا حَتَّى تَشْهَدُونِ (Малика) деди: (Билсангизлар) сизлар менинг ёнимда бўлмагунингизча ҳеч бир ишга қатъий қарор қилувчи эмасман (27/Намл 32); لِيَقْطَعَ طَرَفًا Бир қисмини кессин (3/Оли Имрон 127). Яъни, улардан бир гуруҳни йўқ қилсин.
قَطْعُ دَابِرِ اْلإِنْسَانِ Инсоннинг кети қирқилиши, ибораси, унинг наслини йўқотишдир. Бу маънода Аллоҳ буюради: فَقُطِعَ دَابِرُ الْقَوْمِ الَّذِينَ ظَلَمُوا : Шундай қилиб, зулм қилган қавмнинг кети қирқилди (6/Анъом 45); وَقَضَيْنَا إِلَيْهِ ذَلِكَ اْلأَمْرَ أَنَّ دَابِرَ هَؤُلاءِ مَقْطُوعٌ مُصْبِحِينَ : Биз Лутга шу қатъий амрни ваҳий қилдикки, бу кофирлар саҳарга чиқаётганда, албатта, кетлари қирқилган бўлади (15/Ҳижр 66); إِلاَّ أَنْ تَقَطَّعَ قُلُوبُهُمْ : Қалблари парча-парча бўлмагунча (9/Тавба 110); яъни, улар саҳарга етмасдан, албатта, ўладилар. Бир қарашга кўра эса, қилганларидан пушаймон бўлиб, қалблари парча-парча бўладиган даражада тавба қилмагунларича, деганидир.
قِطْعٌ مِنَ الَّليْلِ ибораси эса, туннинг бир қисми деганидир. Аллоҳ буюради: فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِنَ اللَّيْلِ : Сен, туннинг бир қисми бўлганда, оиланг билан бирга кечаси йўлга чиқиб юр (11/Ҳуд 81).
Қўй сурувига ҳам قَطِيعٌ дейилади ва унинг кўплиги قُطْعَانٌ шаклида келади. Бу ҳам صِرْمَة ва فِرْقَة ва бошқалар каби قَطْعٌ (кесмоқ, узмоқ) ўзагидан ясалган жамлик исмларидандир.
قَطِيع эса, қамчи деганидир.
أَصَابَ بِئْرَهُمْ قُطْعٌ Қудуқларига узилиш етди, ибораси, қудуқларининг суви кесилди, маъносини англатади.
مَقَاطِعُ اْلأَوْدِيَةِ Водийларнинг кесилишлари, ибораси эса, водийларнинг сўнгги қисмларидир.