ق د س
Қ-д-с
تَقْدِيس : «Кўз билан кўринадиган нажосатни кетказиш» маъносидаги татҳирдан/тозаликдан фарқли ва қуйидаги оятда зикр этилган илоҳий покликдир: إِنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَيْتِ وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا : Эй аҳли байт! Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди (33/Аҳзоб 33). وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ : Биз Сени ҳамд ила тасбеҳ этмоқдамиз ва Сени тақдис этмоқдамиз (2/Бақара 30); яъни Унинг амрига бўйсуниб, нарсаларни поклаймиз. Баъзиларга кўра эса, نُقَدِّسُكَ сўзи «Сени тақдис билан сифатлаймиз» маъносидадир.
قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ : Айт: уни Руҳул-Қудус нозил қилган (16/Наҳл 102); яъни Жаброил, чунки у Аллоҳдан қудсни — яъни нафсларимизни улар ила поклайдиган Қуръон, ҳикмат ва илоҳий файзни нозил қилмоқда. Байти Муқаддас — нажосатдан, яъни ширкдан покланган уй. Арди Муқаддас/Муқаддас Тупроқ сўзи ҳам шундайдир: يَا قَوْمِ ادْخُلُوا الْأَرْضَ الْمُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ : Эй қавмим, Аллоҳ сизлар учун белгилаган муқаддас заминга киринглар (5/Моида 21). حَظِيرَةُ الْقُدْسِ : Баъзиларга кўра жаннат, баъзиларга кўра эса шариат маъносидадир. Бу ҳар икки маъно ҳам тўғридир. Чунки шариат — қудс, яъни поклик қўлга киритиладиган, атрофи ўралган бир майдондир.