ق ل م
Қ-л-м
قَلَم калам сўзининг асли — тирноқ, найзанинг бўғимли қисми ва қамиш каби қаттиқ нарсаларнинг қирқиндиси, кесилган, бутаб ташланган нарсаларнинг қолдиқлари деганидир. Ана шундай майдалаб қирқилган, кесиб олинган нарсага эса قِلْم деб ном берилади. Бу худди مَنْقُوض бузилган, бекор қилинган нарсага نِقْض дейилиши кабидир. Калам сўзи, айниқса, ўзи билан ёзув ёзиладиган асбоб ва ўзи билан ўлчов қилинадиган идиш учун ишлатиладиган бўлиб қолган. Бу ҳақда Аллоҳ буюради: ن وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ Нун. Қаламга ва улар ёзаётган нарсаларга қасам бўлсин (68/Қалам 1); وَلَوْ أَنَّمَا فِي اْلأَرْض مِنْ شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ Агар ер юзидаги дарахтларнинг ҳаммаси қалам бўлса (31/Луқмон 27).
وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ إِذْ يُلْقُونَ أَقْلاَمَهُمْ أَيُّهُمْ يَكْفُلُ مَرْيَمَ (Ёки) Марямни ким ўз ҳимоясига олиб асрайди? деб қаламларини (қуръа учун) ташлаётганларида сен уларнинг олдида эмас эдинг (44/Духон 44), бу оятда келган أَقْلاَمَهُمْ қаламларини сўзи идишларини деганидир.
الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ У қалам билан ёзишни ўргатган Зотдир (96/Алақ 4) оятида таъкидланаётган нарса — инсонга кўп жиҳатдан фойда келтирадиган ёзув неъматига эътибор қаратишдир. Бу борадаги қуйидаги ривоят эса илоҳий бир маънога ишора қилади, лекин уни батафсил ўрганишнинг ўрни бу ер эмас: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ كَانَ يَأْخُذُ اْلوَحْيَ عَنْ جِبْرِيلَ وَجِبْرِيلُ عَنْ مِيكَائِيلَ وَمِيكَائِيلُ عَنْ إِسْرَافِيلَ وَإِسْرَافِيلُ عَنِ اللَّوْحِ الْمَحْفُوظِ وَاللَّّوْحُ عَنِ اْلقَلَمِ Пайғамбар (сав) ваҳийни Жиброилдан, Жиброил Микоилдан, Микоил Исрофилдан, Исрофил Лавҳул-Маҳфуздан, Лавҳ эса Қаламдан олар эди.
إِقْلِيم эса, етти иқлимдан ҳар бирининг номидир. Бу эса, география олимларининг фикрича, дунёнинг етти бўлакка бўлиниши ва ҳар бирига иқлим дейилишидан келиб чиққан таърифдир.