ق ل د
Қ-л-д
قُلْد сўзи эшмоқ, буриш, ўраш, тақиш маъноларини англатади. Шу маънода арқон ҳақида قَلَدْتُ الْحَبْلَ فَهُوَ قَلِيدٌ وَمَقْلُودٌ дейилади, бу уни ўрадим, бурадим деганидир.
قِلاَدَة эса, буралиб бўйинга тақилган ип, кумуш ва шунга ўхшаш турдаги маржон деганидир. Бўйинга тақиладиган ва бирор нарсанинг атрофини ўраб турадиган ҳар қандай нарса шунга ўхшатилиб, шу ном билан аталиши мумкин. Масалан, маржонини тақди дейилгани каби, تَقَلَّدَ سَيْفَهُ қиличини тақди дейилади. Бу худди аёллар елкаларига кўндаланг қилиб боғлайдиган белбоғ/шол маъносидаги وِشَاح сўзига ўхшатиш йўли билан تَوَشَّحَ بِسَيْفِهِ қиличини белига боғлади дейилиши кабидир.
قَلَّدْتُهُ سَيْفًا ибораси эса, шол кийишга ўхшатиш йўли билан қилич тақиш маъносида, баъзан эса бўйнини узиш маъносида ишлатилади.
قَلَّدْتُهُ عَمَلاً Унинг бўйнига бир иш юкладим/уни бажаришга мажбур қилдим, деганидир. قَلَّدْتُهُ هِجَاءً ибораси эса, уни танқид қилиб жим қилдирдим маъносини англатади. Аллоҳ буюради: لَهُ مَقَالِيدُ السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ Осмонлар ва Ернинг мақолийди Уникидир (39/Зумер 63). Ушбу оятда келган مَقَالِيدُ сўзи, уларни ўраб турувчи нарсалар деганидир. Баъзилар: Бу, уларнинг хазиналари, баъзилар эса: Уларнинг калитлари деганидир, дейдилар. Уларнинг барчаси билан ишора қилинган нарса ҳам айни бир маънодир. Бу эса Аллоҳ таолонинг улар устидаги қудрати ҳамда уларни ана шундай сақлаб-ҳимоя қилишидир.