ق م ر
Қ-м-р
قَمَر сўзи осмондаги Ой деганидир. Бу сўз Ой тўлиша бошлаган пайтда айтилади. Бу эса унинг учинчи кунидан кейинги давридир. Айтилишича, унинг бу номни олишига сабаб — барча сайёралар/юлдузларнинг нурини касб этиши ва уни эгаллаб олишидандир. Аллоҳ буюради: هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاءً وَالْقَمَرَ نُورًا Йилларнинг саноғи ва ҳисобини билишингиз учун қуёшни зиё, Ойни эса нур қилган Зотдир (10/Юнус 5); وَالْقَمَرَ قَدَّرْنَاهُ مَنَازِلَ Ойга келсак, унга манзиллар тайин этдик (36/Ёсин 39); اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانْشَقَّ الْقَمَرُ Қиёмат соати яқинлашди ва Ой ҳам бўлинди (54/Қамар 1); وَالنَّهَارِ إِذَا جَلاَّهَا Қуёш ортидан келувчи Ойга (Шамс 2); كََلاَّ وَالْقَمَرِ Йўқ, Ойга қасам бўлсин (74/Муддассир 32).
Ой нурига, маҳтобга эса قَمْرَاء номи берилган. Шунинг учун бирор киши билан ой нурида юрмоқ تَقَمَّرْتُ فُلاَنًا шаклида ифодаланади. Ой нурида бузилган меш учун قَمَرَتِ الْقِرْبَةُ дейилади. Худди шу ўзакдан حِمَارٌ أَقْمَرُ сўзи кулранг эшак маъносини англатади. Бирор кишини бирор нарса ҳақида алдаш ҳам كَذَا خَدَعْتُهُ عَنْهُ буни ҳийла йўли билан ундан олдим ибораси билан ифодаланади.