ق ص د
Қ-с-д
قَصْد : Йўлнинг тўғри бўлишидир. قَصَدْتُ قَصْدَهُ ; яъни унга томон йўналдим. اِقْتِصَاد сўзи ҳам шу маънодан келади. اِقْتِصَاد икки қисмга бўлинади. Бири мутлақ маънода мақтовга лойиқ деб топилади. Бу эса ифрот ва тафрит каби икки томони бўлган нарсаларда бўлади. Масалан, исроф ва хасислик ўртасидаги جُود /саховат; ҳаддан ортиқ тавакалчилик ва қўрқоқлик ўртасидаги شَجَاعَة /жасорат ва шунга ўхшашлар каби. Ушбу оят шу маънодадир: وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ : Юришингда ўрта бир йўл тут (31/Луқмон 19). Аллоҳ таоло бундай иқтисодга ушбу сўзи билан ҳам ишора қилади: وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا : Улар ҳайру эҳсон қилганларида исроф ҳам, зиқналик ҳам қилмайдилар; шу иккисининг ўртасида мўтадил йўл топадилар (25/Фурқон 67).
Иккинчиси эса, мақталиш ва қораланиш ўртасида иккиланиладиган нарсадан киноя қилинганидир. Бу эса мақталиш ва қораланиш ўртасига кирадиган нарсаларда бўлади. Масалан, адолат-зулм ва яқин-узоқ ўртасида бўлган нарсалар каби. Ушбу оятлар шу маънодадир: فَمِنْهُمْ ظَالِمٌ لِنَفْسِهِ وَمِنْهُمْ مُقْتَصِدٌ : Улардан баъзиси ўз нафсига зулм қилади, баъзиси эса ўрта йўлдадир (35/Фотир 32); لَوْ كَانَ عَرَضًا قَرِيبًا وَسَفَرًا قَاصِدًا لاَتَّبَعُوكَ : Агар яқин бир манфаат ва ўрта бир сафар бўлганида, улар албатта сизга эргашар эдилар (9/Тавба 42); яъни унча узоқ бўлмаган ўртача бир сафар. Оятдаги قَاصِدًا сўзи قَرِيب /яқин деб ҳам тафсир қилинган. Аммо тўғриси мен зикр қилганимдир. أَقْصَدَ السَّهْمُ : Ўқ нишонга тегди ва теккан нарсасини ўлдирди ҳам. Гўё ўқ ўзи кўзлаган нарсани топгандек. Шоир шундай дейди:
368- فأَصَابَ قَلْبَكَ غَيْرَ أَنْ لَمْ تُقْصِدِ
368- Сенинг қалбингга тегди; лекин уни қасд қилмаган эди.
اِنْقَصَدَ الرُّمْحُ : Найза синди. تَقَصَّدَ : Синди. قَصَدَ الرُّمْحَ : У найзани синдирди. نَاقَةٌ قَصِيدٌ : Семиз, эти тўлиқ туядир. Шеър учун ишлатиладиган قَصِيد сўзи эса байтлари тўлиқ бўлган шеърдир.