ق ل ب
Қ-л-б
قَلْبُ الشَّيْءِ Бирор нарсанинг қалби — уни бир шаклдан бошқа шаклга ўзгартириш, айлантиришдир. Кийимнинг ағдарилиши ва инсон қалби каби. Бу — инсонни ўз йўлидан қайтариш/буриш маъносини англатади. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَإِلَيْهِ تُقْلَبُونَ ва сизлар Унинг ҳузурига қайтариласизлар (29/Анкабут 21).
Худди шу ўзакдан келган اِنْقِلاَب эса — қайтарилиш, бирор ишни тарк этиш, орқага қайтиш, чекиниш маъноларини англатади. Аллоҳ буюради: أَفَإِنْ مَاتَ أَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ وَمَنْ يَنْقَلِبْ عَلَى عَقِبَيْهِ Энди у ўлса ёки ўлдирилса, орқангизга (эски динингизга) қайтасизларми? (3/Оли Имрон 144); قَالُوا إِنَّا إِلَى رَبِّنَا مُنْقَلِبُونَ Улар эса: Албатта, у ҳолда биз Роббимиз ҳузурига қайтувчилармиз, – дедилар (7/Аъроф 125); وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ Зулм қилганлар яқинда қандай қайтишга (қандай оқибатга) қайтарилишларини билиб оладилар (26/Шуъаро 227); وَإِذَا انْقَلَبُوا إِلَى أَهْلِهِمُ انْقَلَبُوا فَكِهِينَ Аҳллари олдига қайтсалар, завқланиб қайтардилар (83/Мутоффифун 31).
Инсон қалбига келсак, шундай дейилади: у кўп ўзгаргани/ҳаддан зиёд ўзгарувчанлиги сабабли бу номни олгандир. Қалбнинг феъли ёки хусусияти бўлган руҳ, илм, шижоат каби маънолар ҳам қалб деб аталади.
Аллоҳ таолонинг: وَإِذْ زَاغَتِ اْلأَبْصَارُ وَبَلَغَتِ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ ўша пайт кўзлар тиниб, қалблар ҳалқумга етган эди (33/Аҳзоб 10) деган сўзидаги الْقُلُوبُ сўзи — руҳлар деганидир.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ Албатта, бунда қалби бўлган киши учун, албатта, эслатма бордир (50/Қоф 37) оятидаги قَلْبٌ сўзи эса — илм ва идрок маъносини англатади. وَمِنْهُمْ مَنْ يَسْتَمِعُ إِلَيْكَ وَجَعَلْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَنْ يَفْقَهُوهُ Улар орасида сени тинглайдиганлар ҳам бор, лекин биз уни англамасликлари учун қалбларининг устига тўсиқлар қўйдик (6/Анъом 25); وَطُبِعَ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لاَ يَفْقَهُونَ Қалбларига тамға урилди. Улар англамайдилар (9/Тавба 87) деган оятлар ҳам шунга ўхшашдир.
وَمَا جَعَلَهُ اللَّهُ إِلاَّ بُشْرَى وَلِتَطْمَئِنَّ بِهِ قُلُوبُكُمْ وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ Аллоҳ буни фақат сизга хушхабар бўлсин ва у билан қалбларингиз таскин топсин деб қилди; акс ҳолда ғалаба фақат Аллоҳ ҳузуридандир (8/Анфол 10) оятига келсак, сизнинг шижоатингизни мустаҳкамласин ва қўрқувингизни аритсин, деганидир. Бунинг акси эса ушбу оятда келган: وَقَذَفَ فِي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ У, қалбларига қўрқинч солди (59/Ҳашр 2).
ذَلِكُمْ أَطْهَرُ لِقُلُوبِكُمْ وَقُلُوبِهِنَّ Бундай қилишингиз ҳам сизнинг қалбларингиз, ҳам уларнинг қалблари учун покроқдир (33/Аҳзоб 53) ояти эса — иффатли хатти-ҳаракатга кўпроқ мувофиқдир, деган маънога келади. Ушбу оятнинг маъноси ҳам бунга яқиндир: هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ السَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ الْمُؤْمِنِينَ Мўминларнинг қалбларига сокинлик туширган Зот Удир (48/Фатҳ 4).
وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى Ҳолбуки, уларнинг қалблари тарқоқдир (59/Ҳашр 14), яъни, қалблари пора-порадир.
وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ Лекин асл кўкраклар ичидаги қалблар кўр бўлади (22/Ҳаж 46) оятидаги الْقُلُوبُ сўзи, бир қарашга кўра — ақл, бошқа бир қарашга кўра эса — руҳдир. Фақат, ақлдир деганларнинг қараши тўғри эмас, чунки ақл учун бу тўғри бўлмайди. Бу ердаги мажоз ушбу оятдаги мажозга ўхшайди: تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا اْلأَنْهَارُ Тагларидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар (2/Бақара 25); зеро, дарёлар оқмайди, оқаётган нарса фақат сувлардир.
تَقْلِيبُ الشَّيْءِ Бирор нарсанинг тақлиби — бир ҳолдан бошқа ҳолга ўтиши, ўзгаришидир. Ушбу оят бунга бир мисолдир: يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ Юзлари олов ичида ағдариладиган кун (33/Аҳзоб 66).
تَقْلِيبُ اْلأُمُورِ эса — ишларни у ёқдан-бу ёққа айлантириш ва уларга чуқур назар солишдир. Аллоҳ буюради: وَقَلَّبُوا لَكَ الْأُمُورَ Улар сенга турли ишларни айлантирдилар (9/Тавба 48).
Аллоҳ таолонинг қалблар ва басиратларни айлантириши — уларни бир қарашдан бошқасига буриши деганидир. Буюради. وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ Биз уларнинг қалбларини ва кўзларини айлантирамиз-да (6/Анъом 110).
تَقْلِيبُ الْيَدِ ибораси эса пушаймонликни ифодалайди. Бу — пушаймон бўлган инсоннинг ҳолини тасвирлайдиган иборадир. Аллоҳ таоло шу ўринда буюради: وَأُحِيطَ بِثَمَرِهِ فَأَصْبَحَ يُقَلِّبُ كَفَّيْهِ عَلَى مَا أَنْفَقَ فِيهَا Шунда унинг ҳосили ҳалок этилди. Бас, у боғига сарфлаган маблағлари учун қўлларини ишқалай бошлади (18/Каҳф 42), яъни: пушаймонликдан қўлларини бир-бирига уриб турарди.
Бу ҳақда шоир ҳам шундай дейди:
كَمَغْبُونٍ يَعَضُّ عَلَى يَدَيْهِ تَبَيَّنَ غَبْنُهُ بَعْدَ الْبَيَاعِ -371
371- (Ғам-андуҳдан) қўлларини тишлаган алданган киши каби,
Савдодан сўнг алданганлиги очиқ-ойдин бўлганда.
تَقَلُّب эса — айланиш, кезиш, ҳаракатланиш деганидир. Аллоҳ буюради: وَتَقَلُّبَكَ فِي السَّاجِدِينَ Ва сажда қилувчилар орасида кезишингни ҳам кўриб туради (26/Шуъаро 219); أَوْ يَأْخُذَهُمْ فِي تَقَلُّبِهِمْ فَمَا هُمْ بِمُعْجِزِينَ Ёки (ризқ учун) айланиб юрганларида (Аллоҳнинг азоби) уларни тутиб қолишидан хотиржам бўлдиларми? Устига-устак, улар азобни ожиз қолдирувчи ҳам эмаслар (16/Наҳл 46).
رَجُلٌ قُلَّبٌ حُوَّلٌ ибораси эса — ҳаддан ташқари ўзгарувчан ва жуда ҳийлагар одам деганидир.
قُلاَب эса — бир хил қалб касаллигидир. مَا بِهِ قَلَبَةٌ ибораси эса — беморнинг ҳеч қандай нарсаси йўқ деганидир. قَلَبَةٌ ҳам — инсонни оғриғидан тўлғантириб юборадиган касалликдир.
Суви ҳеч қачон тугамайдиган қудуққа قَلِيب деб ном берилади.
قُلْب эса — бурама билагузук деганидир.