ل س ن
Л-с-н
لِسَان : Бу сўз инсоннинг биз биладиган тили ва унинг қувватини англатади. Аллоҳ буюради: وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي Тилимдаги тугунни ечиб юбор (20/Тоҳо 27). Аллоҳ таоло нақл қилган ушбу дуода Мусо (алайҳиссалом) тилининг кучли бўлишини сўраган. Чунки укда/тугун унинг тилида эмас эди. Балки (тугун) у ўзи билан сўзлаша оладиган нутқ қобилиятида эди. Шу маънода айтилади: لِكُلِّ قَوْمٍ لِسَانٌ وَلِسْنٌ Ҳар бир қавмнинг ўз тили бордир.
Аллоҳ буюради: فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ Биз Қуръонни сенинг тилинг билан нозил қилиб осонлаштирдик. Шоядки, улар эслатма олсалар (Духон 58); بِلِسَانٍ عَرَبِيٍّ مُبِينٍ Очиқ-равшан арабча тил билан (26/Шуъаро 195); وَمِنْ آَيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَ اْلأَرْضِ وَاخْتِلَافُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ Яна осмонлару Ернинг яратилиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизнинг турли бўлиши ҳам Унинг далилларидандир (30/Рум 22).
Бу ерда зикр этилган тилларнинг фарқлилиги ҳам тилларнинг турлилигига, ҳам овозларнинг турлилигига ишорадир. Зеро ҳар бир инсоннинг ўзига хос овози бордир. Қулоқ уни дарҳол илғайди. Бу худди ҳар кимнинг кўз томонидан илғанадиган ўзига хос сурати/шакли бўлганидек.