ل ق ي
Л-қ-й
لِقَاء : Бу сўз ҳам бир нарсани қарши олиш, ҳам у билан юзма-юз бўлиш маъносини англатади. Баъзан буларнинг ҳар бири шу феъл билан ифодаланади. Бу маънода: لَقِيَهُ يَلْقَاهُ لِقَاءً وَلُقِيًّا وَلُقْيَةً дейилади. Бир нарсани тегиш, кўриш ва узоқдан назар солиш орқали фарқлаш ҳам шу билан ифодаланади. Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ كُنْتُمْ تَمَنَّوْنَ الْمَوْتَ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَلْقَوْهُ Қасамки, сизлар ўлим билан рўбарў бўлишингиздан олдин уни орзу қилар эдингиз (3/Оли Имрон 143); لَقَدْ لَقِينَا مِنْ سَفَرِنَا هَذَا نَصَبًا Ҳақиқатан, биз бу сафаримизда жуда чарчадик, деди (18/Каҳф 62).
Аллоҳ таоло билан учрашув ибораси, қиёмат ва унга бориш маъносини англатади. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ مُلَاقُوهُ ва билингки, сизлар албатта Унинг ҳузурига борувчисизлар (2/Бақара 223); قَالَ الَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُمْ مُلَاقُو اللَّهِ Аллоҳга юзма-юз бўлишларига ишонган кишилар эса шундай жавоб бердилар: (2/Бақара 249).
لِقَاء сўзи, مُلاَقَاة маъносидадир. Аллоҳ буюради: قَالَ الَّذِينَ لاَ يَرْجُونَ لِقَاءَنَا ائْتِ بِقُرْآَنٍ غَيْرِ هَذَا أَوْ بَدِّلْهُ Бизга дуч келишни умид қилмайдиганлар: бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни ўзгартир, дедилар (10/Юнус 15); يَا أَيُّهَا الْإِنْسَانُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَى رَبِّكَ كَدْحًا فَمُلَاقِيهِ Эй инсон! Албатта, сен Роббингга томон машаққат устига машаққат чекмоқдасан, ниҳоят У Зотга йўлиқувчисан (84/Иншиқоқ 6); فَذُوقُوا بِمَا نَسِيتُمْ لِقَاءَ يَوْمِكُمْ هَذَا إِنَّا نَسِينَاكُمْ Бас, бу кунингиз билан учрашувни унутганингиз учун азобни тотинглар! Мана, Биз ҳам сизларни унутдик (32/Сажда 14), яъни сизлар қиёматни, қайта тирилишни ва ҳаётга қайтишни унутдингиз.
يَوْمَ التَّلَاقِ мулоқот куни (40/Ғофир 15), яъни қиёмат куни. Бу хусусиятнинг алоҳида таъкидланиши сабаби эса, ўша кунда аввалгилар билан кейингилар юзма-юз бўлишидир; осмондагилар билан ердагилар юзма-юз бўлишидир. Ҳар бир киши илгари юборган амали билан учрашишидир.
Шу ўзакдан لَقِيَ فُلاَنٌ خَيْرًا وَشَرًّا фалончи яхшилик ва ёмонлик билан юзма-юз бўлди, дейилади. Бу маънода шоир шундай дейди:
فَمَنْ يَلْقَ خَيْرًا يَحْمَدِ النَّاسُ أَمْرَهُ -411
411- Ким бир яхшилик билан рўбарў бўлса, одамлар унинг ишини мақтайдилар.
Бошқа бир шоир эса шундай деган:
تَلْقَى السَّمَاحَةَ مِنْهُ وَالنَّدَى خُلُقًا -412
412- Ўзгармас феъл-атвор сифатида ундан кечиримлилик ва саховатни кўрасан.
Худди шу феълнинг لَقِيتُهُ بِكَذَا шаклидаги қўлланиши ҳам бир кишини бирор нарса билан қарши олишдир. Аллоҳ буюради: أُولَئِكَ يُجْزَوْنَ الْغُرْفَةَ بِمَا صَبَرُوا وَيُلَقَّوْنَ فِيهَا تَحِيَّةً وَسَلَامًا Ана ўшалар сабр қилганлари эвазига жаннатнинг энг юксак мақомлари билан мукофотланадилар, у ерда ҳурмат ва салом билан кутиб олинадилар (25/Фурқон 75); فَوَقَاهُمُ اللَّهُ شَرَّ ذَلِكَ الْيَوْمِ وَلَقَّاهُمْ نَضْرَةً وَسُرُورًا Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди ва уларни тароват ва шодлик билан кутиб олади (76/Инсон 11).
تَلَقَّاهُ كَذَا ибораси ҳам қарши олиш деганидир. Аллоҳ буюради: لاَ يَحْزُنُهُمُ الْفَزَعُ اْلأَكْبَرُ وَتَتَلَقَّاهُمُ المَلاَئِكَةُ هَذَا يَوْمُكُمُ الَّذِي كُنْتُمْ تُوعَدُونَ Энг катта қўрқув уларни хафа қилмайди; уларни фаришталар: Сизларга ваъда қилинган кун ана шу бугундир, деб кутиб оладилар (21/Анбиё 103); وَإِنَّكَ لَتُلَقَّى الْقُرْآَنَ مِنْ لَدُنْ حَكِيمٍ عَلِيمٍ Албатта, сен бу Қуръонни ҳикмат эгаси ва ҳар нарсани билувчи Зот томонидан оласан (27/Намл 6).
إِلْقَاء эса, бир нарсани унга дуч келинган ва кўрилган ҳолида отиб юборишдир. Кейинчалик бу ҳар қандай ташлаш учун ишлатиладиган бўлиб қолди. Аллоҳ буюради: فَكَذَلِكَ أَلْقَى السَّامِرِيُّ Сомирий ҳам шундай ташлади (20/Тоҳо 87); قَالُوا يَا مُوسَى إِمَّا أَنْ تُلْقِيَ وَإِمَّا أَنْ نَكُونَ نَحْنُ الْمُلْقِينَ Сеҳргарлар Мусога: Эй Мусо! Аввал сен отасанми, ёки биз отувчилар бўлайликми? – дедилар (7/Аъроф 115); قَالَ أَلْقُوا فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ Сизлар отинглар, деди. Отадиганларини отгач ҳамманинг кўзини сеҳрладилар (7/Аъроф 116); قَالَ أَلْقِهَا يَا مُوسَى Эй Мусо! Уни ташла!, деди (20/Тоҳо 19); فَأَلْقَاهَا У ҳам уни ташлади, (20/Тоҳо 20).
Яна буюради: فَلْيُلْقِهِ الْيَمُّ بِالسَّاحِلِ يَأْخُذْهُ عَدُوٌّ لِي وَعَدُوٌّ لَهُ وَأَلْقَيْتُ عَلَيْكَ مَحَبَّةً مِنِّي وَلِتُصْنَعَ عَلَى عَيْنِي Дарё уни соҳилга отсин. Уни ҳам Менга душман, ҳам унга душман бўлган бир киши олсин. Яна Менинг кўз ўнгимда тарбияланишинг учун, устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим (20/Тоҳо 39); وَإِذَا أُلْقُوا مِنْهَا مَكَانًا ضَيِّقًا مُقَرَّنِينَ دَعَوْا هُنَالِكَ ثُبُورًا Қўллари бўйинларига боғланган ҳолда унинг тор бир жойига ташланганларида, ўша жойда йўқ бўлишни тилайдилар (25/Фурқон 13); كُلَّمَا أُلْقِيَ فِيهَا فَوْجٌ Ҳар гал унга бир тўда ташланса, (67/Мулк 8); وَأَلْقَتْ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتْ Ичида нима бўлса ташлагани ва бутунлай бўшаб қолгани (84/Иншиқоқ 4). Бу оятдаги ибора وَإِذَا الْقُبُورُ بُعْثِرَتْ Қабрлар ағдарилганида (82/Инфитор 4) сўзи кабидир.
Бу феъл яна сўз/фикр, салом, гап, муҳаббат юбориш учун ҳам ишлатилади: أَلْقَيْتُ إِلَيْكَ قَوْلاً، وَسَلاَمًا، وَكَلاَمًا، وَمَوَدَّةً каби. Аллоҳ буюради: تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ сизлар уларга муҳаббат ташламоқдасизлар (билдирмоқдасизлар). (Мумтаҳана 1); فَأَلْقَوْا إِلَيْهِمُ الْقَوْلَ إِنَّكُمْ لَكَاذِبُونَ Сизлар ҳақиқатан ёлғончисизлар, деб гап ташлайдилар (16/Наҳл 86); وَأَلْقَوْا إِلَى اللَّهِ يَوْمَئِذٍ السَّلَمَ У кунда Аллоҳга таслим байроғини ташлайдилар, (16/Наҳл 87); إِنَّا سَنُلْقِي عَلَيْكَ قَوْلاً ثَقِيلاً Албатта, Биз устингга оғир бир сўз ташлаймиз (73/Муззаммил 5), бу оят Пайғамбарга (сав) бир вазифа сифатида юкланган пайғамбарлик ва ваҳийга ишорадир.
إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ Албатта, бунда қалб эгаси бўлган ёки ҳозир бўлиб қулоқ тутган киши учун бир эслатма бордир (50/Қоф 37) ояти эса унга қулоқ тутишни, эшитишни ифодаламоқда.
فَأُلْقِيَ السَّحَرَةُ سُجَّدًا Ниҳоят барча сеҳргарлар саждага йиқилдилар (20/Тоҳо 70) оятида أُلْقِيَ феълининг ишлатилиши, бу ҳолатлар уларни мажбурлаганига ва улар ўзларини йўқотиб қўйгани сабабли уларни иродасиз кимсалар ҳолатига туширганига диққатни жалб қилиш учундир.