لَوْ | لَو
Лав | Лав
لَوْ юкламаси, дейилади: Бир нарсанинг йўқлигини бошқа нарсанинг йўқлигига боғлайдиган сўздир. Унинг ўзи шарт маъносини ичига олади. Аллоҳ буюради: قُلْ لَوْ أَنْتُمْ تَمْلِكُونَ خَزَائِنَ رَحْمَةِ رَبِّي إِذًا لَأَمْسَكْتُمْ خَشْيَةَ الْإِنْفَاقِ Айт: Агар сизлар Роббимнинг раҳмат хазиналарига эга бўлсангизлар, фақирлик қўрқуви туфайли ўшанда ҳам уни қаттиқ ушлаб қолардингиз (17/Исро 100).

