ل ف ظ
Л-ф-з
Сўзни айтиш, ифодалаш, баён қилиш اَلَّلفْظُ بِاْلكَلاَمِ , бирор нарсани оғзидан ташлаш, тупуриш маъносини билдирувчи لَفَظَ الشَّيْءُ مِنَ اْلفَمِ ва لَفَظَ الرَّحَى الدَّقِيق ибораларидан олинган истиорадир. Шунинг учун хўрозга لاَفِظَة номи берилган. Чунки хўроз топган баъзи нарсаларини товуқларга бериш учун баланд овозда чақиради. Шу маънода Аллоҳ буюради: مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلاَّ لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ Инсон бирон сўз талаффуз қилмаски, унинг олдида (уни) кузатиб турувчи, айтганларини ёзиб борувчи фаришта ҳозир бўлмасин (50/Қоф 18).

