ل م م
Л-м-м
Йиғиш ва тартибга солиш маъносини англатувчи бу феъл, لَمَمْتُ الشَّيْءَ шаклида ишлатилади. Бу қўлланишлардан бири لَمَمْتُ شَعَثَهُ кўринишидир. Аллоҳ буюради: وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلاً لَمًّا Меросни эса ўз улушингизга ўзгаларникини қўшиб ейсизлар (89/Фажр 19).
لَمَم гуноҳга яқинлашишдир. Бу билан кичик гуноҳлар ҳам назарда тутилади. Шунга кўра: فُلاَنٌ يَفْعَلُ كَذَا لَمَمًا фалон одам бу ишни ламам тарзида қилади. Яъни, вақти-вақти билан уни қилади. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам шундайдир: الَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَائِرَ الْإِثْمِ وَالْفَوَاحِشَ إِلاَّ اللَّمَمَ Улар катта гуноҳлардан ва бузуқ ишлардан четланадиган кимсалардир, фақат баъзи кичик хатолар мустасно. (53/Нажм 32).
Ушбу оятда келган اللَّمَمَ сўзи, أَلْمَمْتُ بِكَذَا сўзидан олингандир. Бу — унинг устига бордим ва кутилмаган тарзда унга яқинлашдим, деганидир. Худди шу ўзакдан زِيَارَتُهُ إِلْمَامٌ ҳам дейилади, яъни унинг зиёрати оз/қисқадир.
لَمْ юкламаси эса мозий феълни инкор қилади. У келаси замонни билдирувчи феълнинг бошида ҳам келади ва тасдиқлатиш учун унинг бошида сўроқ алифи ҳам келиши мумкин. Мана шундай: أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًا Биз сени болалик чоғингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми? (26/Шуаро 18); أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًا فَآَوَى У Зот сени етим ҳолда топиб, бошпана бермадими? (93/Зуҳо 6).