ك س ل
К-с-л
Луғатда "дангасалик, эътиборсизлик, эринчоқлик" маъносини англатувчи كَسَل сустлик кўрсатилмаслиги, кечиктирилмаслиги лозим бўлган ишларда оғирдан олиш, оёқ тираб туриш маъносини билдиради. Шу сабабли у мазмум/ёмон ҳаракат сифатида таърифланган. Бу ишни қилган кишига كَسِلَ فَهُوَ كَسِلٌ وَكَسْلاَنُ дейилади. Бунинг кўплиги эса كُسَالَى ва كَسَالَى шаклида келади.
Шу ўринда Аллоҳ таоло: وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ وَهُمْ كُسَالَى намозга фақат эриниб эриниб келишлари (9/Тавба 54) буюради. Яна шу маънода: فُلاَنٌ لاَ تُكْسِلُهُ الْمَكَاسِلُ фалончини дангасаликка ундайдиган нарсалар дангаса қила олмайди, дейилади. فَحْلٌ كَسِلٌ урғочи ҳайвонни қочиришда сустлик/дангасалик кўрсатадиган уруғлик (наслдор) ҳайвон деганидир. Худди шу маънода اِمْرَأَةٌ مِكْسَالٌ ҳам дейиладики, қимирлашга мадори йўқ аёл деганидир.