ك ي د
К-й-д
Тузоқ, найранг, айёрлик, ҳийла маъноларини англатувчи كَيْد — алдашнинг бир туридир. Бу ўз ичида مَزْمُوم (ёмон саналган) ва مَمْدُوح (яхши саналган) тарзида икки қисмга ажралади. Шу билан бирга, кўпроқ ёмон саналгани учун қўлланади. Алдаш кучи, лаёқати деганини билдирувчи اِسْتِدْرَاج ва алдаш, чалғитиш деганини билдирувчи مَكْر сўзлари ҳам шу маънодадир. Аллоҳ буюради: كَذَلِكَ كِدْنَا لِيُوسُفَ Мана Юсуфга Биз шундай бир ҳийла ўргатдик. (12/Юсуф 76); وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ Бундан ташқари, Мен уларга муҳлат ҳам бераман. Лекин Менинг тузоқ қуриб ҳалок этишим жуда қаттиқдир (7/Аъроф 183). Баъзилар бу ерда сўз юритилаётган тузоқ азобдир, деб айтишган. Тўғриси эса, бу — қилинган ёмонликларнинг қайд этилиб, муҳлат берилишидир, токи улар кишини қилмишлари жазосини тортишга элтсинлар.
Худди: وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ خَيْرٌ لِأَنْفُسِهِمْ إِنَّمَا نُمْلِي لَهُمْ لِيَزْدَادُوا إِثْمًا Кофирлар, ўзларига муҳлат беришимиз шахслари учун хайрли деб гумон қилмасинлар. Биз уларга бу муҳлатни фақат гуноҳларини кўпайтирсинлар, деб берамиз. (3/Оли Имрон 178); وَأَنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي كَيْدَ الْخَائِنِينَ Ҳақиқатан, Аллоҳ хоинларнинг ҳийласини ўнгламайди (12/Юсуф 52).
Бу ерда хоинларнинг махсус таъкидланганлигининг сабаби — ўз тузоғи билан хиёнатни ўйламайдиган баъзи кишиларнинг ушбу тузоқлари ўз мақсадига етиши мумкинлигига эътибор қаратишдир. Мана, бу ерда Юсуф алайҳиссаломнинг укаси учун ўйлаган тузоғининг мақсади хиёнат эмасдир.
وَتَاللَّهِ لَأَكِيدَنَّ أَصْنَامَكُمْ بَعْدَ أَنْ تُوَلُّوا مُدْبِرِينَ Аллоҳ номига қасамки, сизлар ортингизга қараб кетганингиздан кейин, мен бутларингизга албатта бир найранг қиламан (21/Анбиё 57) оятида айтилмоқчи бўлган маъно эса, мен уларга бир ёмонлик ўйлайман, деганидир.
فَأَرَادُوا بِهِ كَيْدًا فَجَعَلْنَاهُمُ اْلأَسْفَلِينَ Шундай қилиб, унга бир макр қилмоқчи бўлдилар. Биз эса уларни энг тубанлардан қилдик (37/Соффат 98);
فَإِنْ كَانَ لَكُمْ كَيْدٌ فَكِيدُونِ Агар қўлингиздан келса, менга қарши хоҳлаган ҳийлангизни кўрсатинг (77/Мурсалот 39); إِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍ Чунки уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. (20/Тоҳо 69); فَأَجْمِعُوا كَيْدَكُمْ Шунинг учун барча макр-ҳийлангизни бир жойга йиғинг. (20/Тоҳо 64).
Арабчада ишлатиладиган: فُلاَنٌ يَكِيدُ بِنَفْسِهِ фалончи ўзини алдаяпти ибораси, ўзига саховатли муомала қилаяпти маъносидадир.
كَادَ الزَّنْدُ Занд бўлай деб, ибораси эса, ёғоч қисмининг ёниши орқали ўт чиқаришга хизмат қиладиган чақмоқнинг ушбу ёғоч қисми анча кеч ёниши маъносини билдиради. Бу ерда كَادَ феълининг ишлатилиши, унинг яқинлик билдирувчи феъллардан (афъол-и муқораба) бўлганидандир. Ҳали бажарилмаган иш учун كَادَ يَفْعَلُ дейилади. Агар бошида инкор ҳарфи бўлса, бу ҳолда, у иш бажарилганини, унинг бажарилмасликка жуда яқин бўлганини ифодалайди.
Қуйидаги оятлар бу борада бир-бир мисолдир: وَإِنْ كَادُوا لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ لِتَفْتَرِيَ عَلَيْنَا غَيْرَهُ وَإِذًا لَاتَّخَذُوكَ خَلِيلاً وَلَوْلاَ أَنْ ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدْتَ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئًا قَلِيلاً (Эй Муҳаммад!) Улар сени, сенга ваҳий қилган нарсамиздан бошқасини Бизга қарши уйдиришинг учун, фитнага солишларига оз қолди; ана ўшанда сени дўст тутган бўлардилар. Агар Биз сенга сабот бермаган бўлганимизда, сен уларга сал бўлмаса мойил бўлиб қолардинг (17/Исро 73, 74); تَكَادُ السَّمَوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنْشَقُّ اْلأَرْض وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا Сал бўлмаса, айтган сўзларидан осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб ва тоғлар парчаланиб қулаб кетарди (19/Марям 90); يَكَادُ الْبَرْقُ يَخْطَفُ أَبْصَارَهُمْ Чақмоқ гўё уларнинг кўзларини олиб қўйгудек эди (2/Бақара 20).
Яна буюради: يَكَادُونَ يَسْطُونَ بِالَّذِينَ يَتْلُونَ عَلَيْهِمْ آَيَاتِنَا Деярли, ўзларига оятларимизни тиловат қилаётганларга ҳужум қиладилар. (22/Ҳаж 72); قَالَ تَاللَّهِ إِنْ كِدْتَ لَتُرْدِينِ Унга шундай дейди: Аллоҳга қасамки, ростдан ҳам сен мени оз қолмай ҳалок қилаёздинг (37/Соффат 56).
Бу феъл билан бирга ишлатиладиган инкор ҳарфининг ундан олдин келиши билан кейин келиши ўртасида фарқ йўқдир. Қуйидаги икки оятда бўлганидек: وَمَا كَادُوا يَفْعَلُونَ Оз қолди қилмай қўярдилар (2/Бақара 71); لاَ يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثًا Деярли ҳеч гап уқишга яқинлашмайдилар? (4/Нисо 78).
Бу كَادَ феъли билан бирга أَنْ юкламаси эса деярли ишлатилмайди. Фақат шеърдаги зарурат ҳолатлари бундан мустасно. Шоир дейди:
401- قَدْ كَادَ مِنْ طُولِ اْلبِلَى أَنْ يَمْصَحَا
401- Узоқ эскигани туфайли деярли, масҳ бўлаёзди.
Яъни, кўчиб-йўқолиб кетар ва ўчирилиб-супуриб ташланар эди.