ك ل و
К-л-в
Иккилик ифодасида ҳам كِلاَ (иккиси) сўзи, кўплик ифодасидаги كُلٌّ (ҳаммаси) сўзи кабидир. Бу сўз тузилиши жиҳатидан бирлик, маъно жиҳатидан иккиликдир. Унинг сўз тузилишини эътиборга олган ҳолда бир сўзи билан, маъносини инобатга олган ҳолда эса икки сўзи билан ифодаланиши мумкин. Шу маънода Аллоҳ буюради: إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاَهُمَا فَلاَ تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ Улардан бири ёки ҳар иккиси ёнингда кексайса, зинҳор уларга «уф» ҳам демагин (17/Исро 23).
Бу كِلاَ сўзининг муаннаси (аёл жинси учун ишлатиладигани) كِلْتاَ икки (аёл) шаклида келади.
كِلاَ сўзи очиқ исмга музоф бўлганда насб, жар ва рафъ ҳолатларида унинг алифи ўз ҳолида қолади. Олмошга музоф бўлганда эса, охиридаги алиф насб ва жар ҳолатларида ё ҳарфига айланади. Шунинг учун رَأَيْتُ كِلَيْهِمَا У иккисини кўрдим ва مَرَرْتُ بِكِلَيْهِمَا У иккисининг ёнидан ўтдим, дейилади. Оятда ҳам шундай келади: كِلْتَا الْجَنَّتَيْنِ آَتَتْ أُكُلَهَا Икки боғнинг иккиси ҳам ҳосилини берди (18/Каҳф 33).
Рафъ ҳолатида эса унинг алифи ўзгармайди. Шунинг учун: جَاءَنِي كِلاَهُمَا Ҳар иккиси ҳам менинг олдимга келди, дейилади.