ك أ س
К-ъ-с
[Бу сўз Қуръонда шундай келади]: إِنَّ اْلأَبْرَارَ يَشْرَبُونَ مِنْ كَأْسٍ كَانَ مِزَاجُهَا كَافُورًا Албатта, яхшилар аралашмаси кафур бўлган тўла қадаҳдан ичадилар (76/Инсон 5); وَيُسْقَوْنَ فِيهَا كَأْسًا كَانَ مِزَاجُهَا زَنْجَبِيلاً Уларга у ерда тўла бир қадаҳ тутиладики, унинг аралашмаси занжабилдир (76/Инсон 17).
كَأْس сўзи — ичида ичимлик бўлган идишдир. Ичимлик ва идишнинг ҳар бири алоҳида ўзи كَأْس деб аталади. Арабчада شَرِبْتُ كَأْسًا Бир қадаҳ ичдим ва كَأْسٌ طَيِّبَةٌ гўзал/тоза қадаҳ иборалари бор. Аллоҳ таоло эса: بِأَكْوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأْسٍ مِنْ مَعِينٍ Чашмасидан тўлдирилган косалар, кўзалар ва қадаҳлар билан (56/Воқеа 18) деб буюрган.
كَاسَتِ النَّاقَةُ تَكُوسُ Урғочи туя оқсоқланиб юрди ибораси эса, унинг уч оёқ устида юрганини англатади.
كَيْس эса — ақл, зукколик, мулоҳазанинг гўзаллиги ва мустаҳкамлигидир. Шунинг учун أَكْأَسَ الرَّجُلُ وَأَكْيَسَ ибораси ҳам кишининг ақлли, зукко болалари борлигини англатади. Хиёнат, садоқатсизлик, вафосизлик ҳам كَيْسَان деб аталади. Зеро, бу ҳам бир хил ақл ишлатиш деб қаралган. Шундай ҳам ўйлаш мумкин: كَيْسَان исмли одам хиёнат ва вафосизлик билан машҳур бўлган эди. Шу сабабли, ҳар бир хиёнат қилувчи, вафосизлик кўрсатувчи унинг номи билан аталадиган бўлган. Худди هَالِكِيّ исмли одам темирчилик билан машҳур киши бўлгани ҳолда, кейинчалик ҳар бир темирчи هَالِكِيّ номи билан аталадиган бўлгани каби.