ك ل ف
К-л-ф
كَلَف , бирор нарсанинг юкини зиммасига олмоқдир. Шу маънода كَلِفَ فُلاَنٌ بِكَذَا ва وأَكْلَفْتُهُ بِهِ дейилади. Бу эса бир кишини бирор ишни бажаришга масъул қилиб қўйишдир. Юздаги калаф эса, инсон юзида бир ноқулайлик юзага келтиради деб ҳисобланганидан шу номни олган.
تَكَلُّفُ الشَّيْءِ инсоннинг бирор ишни бажараётганда чекадиган қийинчилигини ташқарига намоён қилишидир. الكُلْفَةُ сўзи урфда қийинчиликнинг номи сифатида қўлланилади. تَكَلُّف эса — қийинчилик билан, ёки сунъий равишда, ёхуд тўқлик кўрсатиб қилинадиган нарсанинг номидир. Шунинг учун такаллуф икки хилдир.
Бири яхши (гўзал) деб қаралган. Бу — инсоннинг ўзи қилаётган иши осонлашишини таъминлаш, шунингдек у иш инсонга ёқадиган, севиладиган нарсага айланиши учун эришишга интиладиган нарсасидир. Шу жиҳатдан, таклиф тушунчаси ибодатларнинг зиммага юкланишида ҳам қўлланилади.
Иккинчиси эса ёмон/хунук деб қаралган. Бу — инсон фақат кўз-кўз қилиш учун қиладиган нарсасидир. Аллоҳ таолонинг: قُلْ مَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُتَكَلِّفِينَ Эй Муҳаммад! Айт: Мен унинг эвазига сизлардан бирор ҳақ сўрамайман ва мен фақат кўз-кўз қилиш учун одамларга қийинчилик чиқарувчилардан ҳам эмасман (38/Сод 86) деган сўзидаги الْمُتَكَلِّفِينَ калимасидан кўзланган маъно ҳам шудир. Пайғамбар (сав)нинг: أَنَا وَأَتْقِيَاءُ أُمَّتِي بُرَاَءُ مِنَ التَّكَلُّفِ Мен ва умматимнинг тақводорлари такаллуфдан узоқмиз, деган сўзларидаги التَّكَلُّف калимаси ҳам асоссиз, сунъий нарсалар маъносидадир. Аллоҳ таолонинг: لاَ يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلاَّ وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ Аллоҳ ҳеч бир жонга кучи етадиганидан ортиқ юк юкламайди; ҳар кимнинг қилган яхшилиги ўзига, қилган ёмонлигининг зарари яна ўзигадир (2/Бақара 286) деган сўзидаги يُكَلِّفُ феъли эса, инсонлар қийинчилик, машаққат деб ҳисоблайдиган нарсаларни юклаш деганидир. Бу — инсоннинг қудрати етадиган молидан юклатиладиган масъулият деганидир.
Худди мана бу оятлар каби: وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ У сизларни танлади, отангиз Иброҳимнинг йўли бўлган динда сизлар учун бирор танглик қилмади. (22/Ҳаж 78); وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا Улар билан чиройли ҳаёт кечиринглар. Агар уларни ёқтирмасангиз, эҳтимол, сиз бир нарсани ёмон кўрсангиз ҳам, Аллоҳ унда кўпгина яхшилик қилиб қўяр (4/Нисо 19).