ن ق ر
Н-қ-р
نَقْر : Сўзи, тешик ҳосил қиладиган нарсага санчишдир, деганидир. مِنْقَار эса — у билан зарб бериладиган нарсадир. Қушнинг тумшуғи ва тегирмон у билан тозаланадиган темир каби. Тадқиқот ҳам шу сўз билан ифодаланган: نَقَرْتُ عَنِ اْلأَمْرِ Мана шу масалани текшириб чиқдим. Истиора йўли билан ғийбат қилиш ҳам чўқилаш деб таърифланган ва نَقَرْتُهُ уни чўқидим, дейилган. Бир аёл эрига: مُرَّ بِي عَلَى بَنِي نَظْرَى وَلاَ تَمُرَّ بِي عَلَى بَنَاتِ نَقْرَى деган. Яъни: Мени менга назар соладиган эркаклар орасидан олиб ўт, аммо ғийбатимни қиладиган аёллар орасидан олиб ўтма.
نُقْرَة — сел суви ичида йиғилиб қоладиган чуқурликдир. نُقْرَةُ اْلقَفَا — энса чуқурчасидир.
نَقِير эса — хурмо данаги устидаги ёриқдир (ҳеч қандай аҳамияти йўқ, заррача қиймати бўлмаган). Бу — аҳамиятсиз, қийматсиз нарсалар учун ишлатиладиган мисолдир. Аллоҳ буюради: وَلاَ يُظْلَمُونَ نَقِيرًا заррача зулм қилинмайдилар (4/Нисо 124).
نَقِير — ичи ўйилиб, ичида шинни ва шунга ўхшаш нарсалар тайёрланадиган ёғоч буюмдир. وَهُوَ كَرِيمُ النَّقِيرِ : У текширилганда олийнасаб экани маълум бўлади. Яъни, қидирилганда қадр топадиган нарсадир.
نَاقُور эса — Сур деганидир. Аллоҳ буюради: فَإِذَا نُقِرَ فِي النَّاقُورِ Сур чалинган вақтда (74/Муддассир 8). Шу маънода نَقَرْتُ الرَّجُلَ Кишига тилимни ишлатиб (ҳуштак чалиб) овоз бердим. Бу эса — тилни танглайга тираб, бир тешик ҳосил қилиб, ундан овоз чиқаришдир. Бу ибора айни пайтда бирор кишини махсус равишда чақириш маъносини ҳам англатади. Бу ҳолда, киши гўё тили билан махсус овоз чиқариб, унга ишора қилган бўлади. Шу тарзда қилинган чақирувга نَقَرَى деб ном берилади.