ن و س
Н-в-с
نَاس : Бу сўзнинг асли أُنَاس шаклида бўлиб, унинг биринчи ҳарфи ҳазф қилиниб, ўрнига лом-алиф келтирилган, деганлар бор. Асли إِفْعِلاَن қолипидаги إِنْسِيَان бўлиб, унутмоқ маъносини англатувчи نَسِيَ феълидан олингандир, деб айтувчилар ҳам бор; бошқалар эса, асли қийинчиликка тушмоқ, азоб чекмоқ маъносидаги نَاسَ يَنُوس феълидан келган, деб айтувчилар ҳам бор. Бу маънога яқин бўлган نِسْتُ اْلإِبِلَ ибораси, туяларни боқдим, юритдим, ҳайдаб бордим, деганидир.
Дейилади: ذُو نُوَاس — орқасида осилиб турувчи кичик бир кокил бўлганлиги учун шу номни олган бир подшоҳдир. Шунга кўра унинг кичрайтма шакли نُوَيْس тарзида келади. Аллоҳ буюради: قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ Айтинг: одамлар Роббисидан паноҳ тилайман (114/Нос 1).
نَاس сўзи баъзан ишлатилганда фазилатли инсонлар назарда тутилади, бу сўз умумий тарзда қамраб оладиган барча инсонлар назарда тутилмайди. Бу эса инсонийлик маъноси асос қилиб олинганда шундай бўлади. Масалан, ақл, хотира, ибрат олиш, бошқа гўзал ахлоқий хислатлар ва ўзига хос хусусиятлар каби бир тушунчага ишора қилади. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзига хос хусусиятини йўқотган пайтда унга деярли ўша номни бериш тўғри бўлмайди. “Қўл” каби. Агар қўл ўзига хос ишни бажара олмайдиган ҳолга тушган бўлса, шунда ҳам уни қўл дейиш — бу худди қўл номини диваннинг қўли ва оёғи учун ишлатиш каби бир нарса бўлади. Шунга кўра Аллоҳ таоло: وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آَمِنُوا كَمَا آَمَنَ النَّاسُ Уларга: “Одамлар (мусулмонлар) иймон келтирганидек иймон келтиринглар”, – дейилганда, (2/Бақара 13), яъни: Инсонийлик хусусиятларига эга инсонлар қилганидек қилинглар. Бу ерда бирон бир инсон эмас, балки маъно назарда тутилган.
Мана бу оят ҳам шундай: أَمْ يَحْسُدُونَ النَّاسَ عَلَى مَا آَتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ Ёки улар Аллоҳ Ўз фазлу карамидан одамларга берган неъматларга ҳасад қиляптиларми? (4/Нисо 54). Яъни: инсонийлик хусусиятларини ташувчи ҳар қандай инсон. Баъзан бундай ибораларда инсоният тури ҳам назарда тутилади. Шунга кўра оятда келган сўзи билан Пайғамбар ҳам, араблар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.