ج ث م
Ж-с-м
فَأَصْبَحُوا فِي دَارِهِمْ جَاثِمِينَ Турган жойларида тиз чўкиб қотиб қолдилар (7/Аъроф 78) Бу — бир жойда муқим турганлар ҳақида қўлланадиган истиорадир. Дарҳақиқат, қуш чўкиб ерга ёпишганда у ҳақда جَثَمَ الطَّائِرُ ибораси ишлатилади; جُثْمَان эса ўтирган одамнинг танасидир. رَجُلٌ جُثَمَةٌ ва جَثَّامَةٌ ибораси эса киноя йўли билан кўп ухлайдиган ва дангаса кишини англатади.

